Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2018 йилгача 500 евролик қоғоз пуллар чиқарилиши тўхтатилади.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
5 May 2016

         500 евролик қоғоз пул муомаладан чиқарилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақдаги қарор 4 май куни Европа марказий банки йиғилишида қабул қилинди. Қарорга кўра, ушбу қоғоз пули 2018 йилгача муомаладан чиқарилади.   

            Бу чора европа марказий банкининг бу қоғоз пули ёрдамида амалга ошириш мумкин бўлган фирибгарлик ҳаракатлари борасидаги хавотирланишлари билан боғланган. Бироқ банк бу қоғоз пулни чиқаришни тўхтатгани билан, уни расмий тўлов воситаси сифатида қолдиради.

            "500 евролик қоғоз пуллар қолган қийматдаги қоғоз пуллар каби ўзининг қийматини сақлаб қолади ва миллий банкларда чекланмаган муддат давомида алмаштирилиши мумкин бўлади", деб айтдилар банк вакиллари.

            Европа марказий банки Германия марказий банки томонидан эътирозларга қарамасдан, қоғоз пул жиноятчилар ва террорчилар томонидан ўз фаолиятини қўллаб-қувватлашда фойдаланишидан хавотирланиб, 500 евролик қоғоз пулни чиқаришни тўхтатиш имкониятини излади.

            Аввалроқ ЕМБ 500 евролик қоғоз пулларни тегишли қонун қабул қилингунга қадар муомаладан чиқаришни бошлагани маълум қилинганди.

Манба: http://www.finanz.ru/

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 450
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech