Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

29 ЙИЛЛИК ХАЛҚ ИШОНЧИ!

29 ЙИЛЛИК ХАЛҚ ИШОНЧИ!
6 Nov 2019

Бундан 29 йил аввал 6 ноябрь санасида мамлакатимиз молия бозорида ўзининг сифатли хизматлари билан қад рослаган “Туронбанк” АТБ чорак асрдан кўпроқ вақт давом этган фаолиятини нишонламоқда.

Аҳамиятлиси, ўтган йиллар давомида сифатли, тезкор, асосийси ҳалол меҳнат натижасида, банкка ишонч билдирган мижозлар сони сезиларли даражада ошиб, 23 мингдан ортиқ компаниялар ўз бизнесларини энг омадли лойиҳалар қаторига қўшиш имконига эга бўлишмоқда. Бунда эса Республиканинг барча ҳудудларида эрта-ю – кеч меҳнат қилаётган банкнинг 20 та филиали ва 100 га яқин бўлинмалари ходимларининнг муносиб ҳиссаси бор.

“Замонавий менежмент” услубида ва аниқ белгиланган стратегия асосида иш юритишни мақсад қилган “Туронбанк” АТБ, тижорат банклари ичида ўз молиявий кўрсаткичлари бўйича муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда.

2019 йилнинг 9 ойи давомида:

Активлар: 4,7 трлн. cўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 71,1%)

Умумий капитал: 964,7 млрд. сўмни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 10,8 %)

Кредит портфели: 3 717,4 млрд. сўм (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 120,7%)

Халқаро нуфузли рейтинг компаниялари “Туронбанк” кредит рейтингини “BB” даражада, барча рейтинглар истиқболини эса “Барқарор”, дея қайд этди.

Туронбанк кўп йиллик фаолияти давомида ишончли ҳамкор нуфузини сақлаб қолиб, иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларидаги минглаб корхоналарга банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Ўз тарихимиз доим ёдимизда ва биз доим ўз тамойилларимизга ва ўз мижозларимизга содиқ қоламиз!

Биргаликда биз, шубҳасиз, янада катта муваффақиятларга эришамиз!

Туронбанк - барқарорлик белгиси!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 56
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech