Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

465 млрд. сўмлик акциялар муомалага чиқарилди!

Янгиланган сана:  15 Сентябр 2021, 19:23
15 Sep 2021

БИЛДИРИШНОМА

«Туронбанк» АТБ Кенгашининг 2021 йил 27 августдаги К-58-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган “Туронбанк” АТБнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2021 йил 14 сентябрда Р0496-26-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилади. Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 700 сўм бўлган умумий қийматдаги 465 000 000 400 cўмлик 273 529 412 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 700 сўм.

Ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва Тараққиёт жамғармасига жойлаштирилади. Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин. Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади. 

Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2021 йил 27 август ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак.

Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акциялар бўйича тўловлар пул маблағлари билан нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклда – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклда – талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган тўловлар «Туронбанк» АТБ Марказий амалиёт бошқармасидаги қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади:

Ҳ/р: 29830 000 2 00000 446 354, МФО 00446, СТИР 201 055 108;

Банк жойлашган манзил: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй.

Акциялар учун нақд шаклдаги тўловлар «Туронбанк» АТБнинг барча филиаллари томонидан қабул қилинади.

«Туронбанк» АТБ акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A/608 972 856 =B

273 529 412*B=C

Шунда:

608 972 856 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони

273 529 412 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони

А – акциядорнинг Банк устав капиталидаги акциялари сони

В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.

Қолдиқ ҳосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун банкнинг Ғазначилик ва қимматли қоғозлар департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +998 71 202 01 01 ички рақам: 124

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 102
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech