Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши

23 May 2018

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши 2018 йил «4» июнь куни соат1100 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4ауй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади 

КУН ТАРТИБИ: 

1. Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банкнинг 2017 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2018 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Банкнинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5. 2017 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Банк Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2017 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.

10. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

12. Банк Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини қайта кўриб чиқиш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2018 йил «23» май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2018 йил «29» май ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2018 йил «4» июнь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил:, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70. www.turonbank.uz

«Туронбанк» АТБ Кенгаши 
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 73
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech