Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

9 Jun 2017

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 20 июнь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади 

КУН ТАРТИБИ

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банк Кенгаши аъзосини ўз хоҳишига кўра кузатув кенгаши таркибидан чиқиши бўйича аризасини кўриб чиқиш тўғрисида.

4. Банк Кенгашининг 2017 йил 7 июндаги К-71-сонли Қарорини маъқуллаш тўғрисида.

5. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банк уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 9 июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 14 июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат,  акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2017 йил 20 июнь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шахри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; +99871 202-01-01; +99871 202-70-70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 135
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech