Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Акциянинг бош соврини ўз эгасига топширилди!

1 Jul 2019

Маълумки, ўтган уч ой давомида Туронбанк ва Мастеркарддан турли совринли ўйинлар ўтказилди. Ушбу акция доирасида янги очилган карталарнинг 7 минг нафар эгаларидан 90 нафарига турли совғалар тақдим этилди. Сўнгги босқичда эса энг қимматбаҳо совға яъни автомобил ўйналди.

 Акция якунига бағишлаб Туронбанкда катта тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида энг фаол ва билимли ходимлар ҳам тақдирланди. Бундан ташқари тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ўртасида турли интерфаол ўйинлар ҳам ўтказилди. Мулоқот давомида бошловчи танлов ўтказди. Саволларга тўғри жавоб берганларга эса совғалар топширилди.Тадбир очиқ осмон остида ўтказилганлиги учун уни томоша қилиш учун кўплаб фуқаролар ташриф буюришди. Тадбирга таклиф этилган иллюзианист эса йиғилганларни лол қолдирди.

Сўнгра тадбирнинг асосий ва энг кутилган қисми – бош соврин эгасини эълон қилиш маросими бўлиб ўтди. У Туронбанкнинг доимий мижози - Дониёр Ғиёсов. Ғолибга Nexia 3 автомобили  топширилди.

Қўшимча қилишим керак, акциянинг энг бахтли иштирокчиси яъни автомобил эгаси кўплаб қатнашчилар ичидан танлаб олинди. Улар ҳам пластик карта очиб у билан қатор банк операцияларини амалга оширганлар.

Туронбанк ва Мастеркарддан акция ҳам ўз ниҳоясига етди. Эслатиб ўтамиз, у 6та босқичдан иборат бўлди, ҳар биттасида 15 нафар ғолиб аниқланди.

Келажакда ҳам доимий мижозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Туронбанк томонидан шу каби акциялар ўтказиш режалаштирилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 72
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech