Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий кеча!

Янгиланган сана:  ...
9 Feb 2024
Дизайн без названия - 2024-02-08T190738.247.pngҒазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йилли ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Туронбанк” АТБда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T185729.893.png
Буюк мутафаккир Алишер Навоий образини саҳнада гавдалантирган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Азизхон Латипов Туронбанк ходимлари учун “Лайли ва Мажнун” спектаклидан Алишер Навоий монологини тақдим этди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T190254.416.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T191216.454.png
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёти музейи директори ўринбосари филология фанлари номзоди, доцент Отабек Жўрабоев ҳамда мазкур музейнинг масъул ходими Абдурасул Эшонбобоевлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар борасида сўз юритишди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T190501.085.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T190119.539.png
Тадбир давомида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ саволлардан иборат викторина ҳам ташкил этилди, викторина ғолиблари эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T190612.171.png

Дизайн без названия - 2024-02-08T190343.183.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T190738.247.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T191323.904.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T191517.866.png
0001.png
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 104
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech