Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АТБ «Туронбанк» Хитой Эксим банки билан икки томонлама келишувни имзолади

1 Dec 2017

Ўзбекистон Президентининг Хитой Халқ Республикасига 2017 йил май ойидаги давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кичик гидроэлектростанциялар (КГЭС) қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан икки томонлама Келишув имзоланган эди.

КГЭС қурилиши бўйича давлат келишувларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туябўғиз сув омборида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида КГЭС каскади, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭС, Тўполанг дарёсида Зарчоб КГЭС каскади қурилиши ҳамда бунинг учун Хитой Халқ Республикасидан ускуналар олиб келиниши инвестицион дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 17.10.2017 й. ПҚ-3335-сонли Қарори қабул қилинди.

Юқорида келтирилган қарор ижроси юзасидан АТБ «Туронбанк» ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Хитой Экспорт-импорт банки мутахассислари билан бирга 58,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги қарз маблағларини жалб этиш бўйича фаол иш олиб борилди.

Жорий йилнинг 30 ноябрида АТБ «Туронбанк» ва Хитой Экспорт-импорт банки ўртасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Хитой Халқ Республикасидан КГЭС қурилиши учун ускуналарни харид қилиш лойиҳаларини кейинчалик қайта молиялаштириш кўзда тутилган, 58,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги, 20 йилга мўлжалланган қарз келишуви имзоланди.

Бундан ташқари, АТБ «Туронбанк» ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан бугунги кунда амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизациялаш ва қуриш бўйича янги лойиҳалар тайёрланмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 46
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech