Молия бозоридаги талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, АТБ “Туронбанк” томонидан жисмоний шахслар учун манфаатли «Наврўз» муддатли омонати тадбиқ этилди.
Омонатга пул маблағлари нақд пул кўринишида, хорижий валюта – АҚШ долларида 3 ой муддатга қабул қилинади. Омонатга ҳисобланган фоизлар мижоз ҳоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати охирида АҚШ долларида тўлаб берилади. Омонатнинг 100 АҚШ доллардан ортиқча қисми миқдорида пул маблағларини қисман олишга рухсат этилади ҳамда 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган суммада қўшимча маблағ кирим қилишга рухсат этилади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Туронбанкда барча омонат операциялари жисмоний шахсларни бармоқ изини биометрик идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.