Молия бозоридаги талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, АТБ “Туронбанк” томонидан жисмоний шахслар учун манфаатли «Қувонч» муддатли омонати тадбиқ этилди.
Омонатга пул маблағлари нақд ва нақд пулсиз шаклда қабул қилинади. Омонатга қўшимча равишда 5 млн. сўмдан кам бўлмаган маблағ кирим қилишга рухсат этилади. Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар мижоз ҳоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати охирида тўлаб берилади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Туронбанкда барча омонат операциялари жисмоний шахсларни бармоқ изини биометрик идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.