Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда “Туронбанк” АТБ ҳам ҳисса қўшмоқда

17 Jul 2017

Мамлакатимизда банк соҳасини такомиллаштириш, молия муассасаларининг мижозлар билан ишлаш жараёнларини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда.

Бундай ижобий ўзгаришларни “Туронбанк” АТБ фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуруламал бўлаётир.

“Туронбанк” АТБ биргина мамлакатимизнинг олис ва чекка туманларида ҳам аёлларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратилмоқда. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадларида банк томонидан ўтган 2017 йилда (1 июл ҳолатига) 32,8 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Ишбилармон аёллар томонидан ушбу маблағлар замонавий ишлаб чиқариш корхоналари барпо етишга йўналтирилди. Мўл хосил етиштириб, аҳолини арзон, энг муҳими сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келаётган фермер аёллар сафи йил сари кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Олот, Ғиждувон туманлари, ва Бухоро шахарларида тадбиркор аёллар томонидан гўзаллик (аёллар) салони ва сартарошхоналар ташкил етилди. Айниқса, Бухоро шаҳрида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тахсинга лойиқ.

– Хар бир аёл хонадони фаровон, турмуши файзли, оиласи мустаҳкам бўлишини истайди. Мен “Туронбанк” кредити асосида корхонамизга тегишли бўлган мехмонхонани замон талабларига жавоб берадиган даражада қайта таъмирладим ва тадбиркорликни йулга қўйиб, уни ривожлантиришга эришдим – дейди MA’RUFQURILISHМЧЖ раҳбари Собирова Нормангул Худойкуловна. – Банк томонидан аратилган молиявий кўмак эвазига махалланинг ишбилармон аёлларини муқим иш билан таъминладик. Бунинг асосий омили ҳалол мехнатдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда аёлларни иш билан таъминлаш, ўз олдиларига қўйган мақсад ва интилишларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллик ҳамда билим ва кўникмаларини янада ошириш учун барча шароит-шароитлар яратилган. Оилавий тадбиркорлик, миллий хунармандчиликни ривожлантириш мақсадида жойларда, ташкилот ва корхоналарда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ахолининг, биринчи галда ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан бандлигини таъминлашда нафақат тегишли ташкилотлар, балки молия муассасаларининг ҳам хиссаси катта бўлмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 80
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech