Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

6 Jul 2017

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 18 июль куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади

   КУН ТАРТИБИ 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзоларини қайта сайлаш тўғрисида.

4. Банкнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини жойлаштириш доирасида имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 5 июль ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил
12 июль ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2017 йил 18 июль куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; (0 371) 202-01-01. 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 110
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech