Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк хизматлари офиси яна 10 тага кўпайди!

Янгиланган сана:  10 Июл 2020, 09:47
9 Jul 2020

IMG_5424.JPG

IMG_5412.JPG

Жаҳон амалиётидан яхши маълумки, энг йирик ва мижозлар базасининг катталиги билан ном қозонган компанияларнинг афзаллик жиҳатлари, хизмат кўрсатишдаги минималлашув ва тезкорликдир. Яъни, тақдим этилаётган янгиликлар энг чекка ҳудудларгача етиб бориши ва одамлар турмиш тарзининг енгиллашишига ҳисса қўшиши керак. Ўз мижозларига энг яхшисини тақдим этишга одатланган Туронбанк ҳам айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Республикамизнинг барча ҳудудларида ўзининг замонавий, ихчам ва самарадор янги “Банк хизматлари офис”ларини босқичма – босқич ташкил этиб, ўз филиаллари географиясини кенгайтириб бормоқда.

IMG_5372.JPG

IMG_5450.JPG

Ҳозирга қадар халқ хизматига шундай офисларнинг 44 таси топширилган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 10 таси қўшилди. Хусусан, Бухорода “Самоний”, Навоийда “Қизилтепа”, Самарқандда “Боғисарой”, Шаҳрисабзда “Чоршанбе”, Фарғонада “Нурхон”, Тошкент вилоятида “Оҳангарон” ва Тошкентда “Аҳмад Дониш”, “Тошкент”, “Қушбеги” ва “Дўрмон”. Ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти шароитига тайёр бўлган мазкур офислар, аҳолининг ҳар қандай талабига тўлиқ жавоб бериб, вақт ва маблағнинг ортиқча сарфланишига чек қўйиши билан аҳамиятлидир.

IMG_5462.JPG

IMG_5463.JPG

Ушбу ҳудудларда аҳоли зич жойлашганлиги ва кўплаб маиший ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият олиб боришини инобатга олсак, мазкур офисларнинг иш бошлагани ҳам тадбиркорлар ҳам оддий одамлар учун айни муддао бўлганлигини билиш мумкин. Сабаби, энди биргина шу офиснинг ўзида Туронбанк таклиф этаётган барча хизматлардан фойдаланиш, яъни ҳисобрақам очишдан тортиб кредит расмийлаштиришгача бўлган банк амалиётларини тез ва сифатли бажариш мумкин.

IMG_5469.JPG

IMG_5477.JPG

Бундан ташқари, “Face ID” технологияси орқали автоматик индентификациялаш тизими ҳам жорий этилган ва офисларнинг янги мижозлари учун махсус “Офис” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқилди. Унда “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи ҳисоб рақам очилган санадан эътиборан бир йил давомида бепул этиб белгиланган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 138
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech