Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Банк ва Кредит” мавзуида семинар – тренинг

Янгиланган сана:  20 Январ 2020, 08:17
19 Jan 2020
IMG_3331.JPG

Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона ёки ташкилот мавжуд рақобатга дош бериб, юқори даромад олишга интилади. Бунинг энг асосий омили эса албатта, интеллектуал салохиятга эга персоналдир. Айниқса, ходимларнинг назарий билим ва амалий кўникмалари ошириш, касбий маҳоратларини мустаҳкамлаш бу борада муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда “Туронбанк” АТБ ҳар ойда Республика миқёсидаги барча бўлинмалари ходимларини бир мавзу атрофида жамламоқда.

IMG_3339.JPG
IMG_3343.JPG

Бу сафарги ўқув – семинарида банкнинг инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш Марказлари, кредитлаш ва рискларни бошқариш департаментлари ходимларидан иборат 300 га яқин мутахассислар “Банк ва кредит” мавзуида ўз малакаларини оширишди. Хусусан, муҳокамаларда “Туронбанк” АТБнинг 2020 йил учун кредит сиёсати, кредитларни мониторинг қилишга қўйиладиган талаблар ҳамда гаровга қабул қилинаётган мулкларни баҳолашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар кўриб чиқилди.

IMG_3342.JPG

IMG_3356.JPG

Шунингдек, ўқув – семинари давомида “Кредит ахборот таҳлилий Маркази” ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки вакиллари ҳам кўтарилган мавзу юзасида йиғилганларга қўшимча маълумот бериб, айни йўналишда жорий этилаётган янгиликлардан уларни хабардор этишди. Улар ўз тақдимотларида асосан ташкилотлар ўртасида кредит ахборотининг алмашинуви ҳамда унинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.

IMG_3391.JPG

IMG_3393.JPG

IMG_3398.JPG

Бундан ташқари, семинар – тренингда иштирокчиларга банк томонидан 2020 йилда ажратилиши кутилаётган инвестицион кредитлар, лойиҳа ташаббускорларига кўрсатиладиган консултация хизматлари, йиғмажилдларни тўғри ва сифатли шакллантириш бўйича тавсиялар ҳам берилди ва уларнинг тартиби кўрсатилди.

IMG_3361.JPG

IMG_3347.JPG

IMG_3375.JPG

Қизғин бахс – мунозара ҳамда янги таклифларга бой бўлган тадбир Республиканинг барча ҳудудларидаги бўлинмалардан ташриф буюрган ходимларда катта таассурот қолдирди.

IMG_3374.JPG

Маълумот учун ўтган 2019 йилда Туронбанк иқтисодиётнинг драйвер корхоналарини молиявий қўллаб – қувватлаш, импорт ўрнини босувчи, маҳаллийлаштириш дастури доирасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган ташаббускорларга кўмак бериш мақсадида умумий миқдорда 4 264 млрд. сўмлик кредит амалиётларини бажарди. Унда 1 579 млрд. сўми саноатга, 598 млрд. сўми қишлоқ хўжалигига, 198 млрд. сўми транспорт ва коммуникация йўналишига, 526 млрд. сўми қурилиш соҳасига, 390 млрд. сўми савдо ва озиқ – овқат тизимига ва яна бошқа тармоқларга кредитлар ажратилди.

IMG_3395.JPG

Шу ўринда қўшимча қилиш керак, “Туронбанк” АТБ томонидан 2019 йилда жами 193,5 млн.АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линия маблағлари жалб қилинди. Шундан ҳукумат кафолати остида 122,0 млн.АҚШ доллари, тўғридан-тўғри музокаралар натижасида 71,5 млн.АҚШ доллари.

IMG_3387.JPG

2020 йилда эса 292,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Булар: республикамизнинг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 20,0 млн.АҚШ доллари, Жаҳон банкидан 10,0 млн.АҚШ доллари, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 50,0 млн.АҚШ доллари, АКА банк (Германия)дан 11,0 млн.АҚШ доллари, Республикамизнинг гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун Россия давлатининг “Внешэкономбанк”дан 181,6 млн.АҚШ доллари, “Росэксимбанк”дан 19,4 млн.АҚШ доллари.

Семинарнинг иккинчи кунида эса банкирлар учун азим Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат уюштирилиб, пойтахтнинг диққатга сазовор масканларига ташрифлар амалга оширилади. 

IMG_3410.JPG

IMG_3405.JPG

IMG_3430.JPG

IMG_3444.JPG

IMG_3451.JPG

Хусусан, улар ҳунармандларнинг устози, юзлаб шогирдларга илм берган авлиё зот “Сузук ота” мажмуаси, Муқимий номидаги Ўзбек мусиқали драмма театри ва янги Ўзбекистоннинг юраги дея эътироф этилаётган маҳобатли “Tashkent City”ни ҳам кўздан кечиришади.

IMG_3456.JPG

IMG_3462.JPG

IMG_3465.JPG

IMG_3466.JPG


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 779
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech