Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Bank va Mijoz телеграм канали ижодкорларига ҳурмат ва эҳтиром учун ташаккур!

Bank va Mijoz телеграм канали ижодкорларига ҳурмат ва эҳтиром учун ташаккур!
7 Nov 2019

Bank va Mijoz телеграм канали ижодкорларининг 7 ноябрь куни қолдирган хабарига муносабат

Молия бозорида ўзининг сифатли, тезкор ва қулай хизматлари билан 29 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Туронбанк” АТБ куни кеча ўз таваллуд кунини кенг миқёсида нишонлади. (Буни кимлар билди – кимлар эса йўқ).Республиканинг барча ҳудудларида эрта-ю – кеч меҳнат қилаётган банкнинг 20 та филиали ва 100 га яқин бўлинмалари ходимлари ушбу қутлуғ санани кўтаринки рухда нишонлаб, мана шу кайфиятни кун давомида мижозлар билан бўлишишди.

Айниқса, банкнинг 29 йиллиги муносабати билан 30 сентябрь санасидан эътиборан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган «совринли танлов» истеъмолчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шу кунларда молия муассасасининг Call-марказига қўнғироқлар тинмади, ҳаттоки бевосита ташриф буюрганлар ҳам бўлди. (Акция ҳақидаги янгилик Банклар фаолиятини ёритувчи кўпгина телеграм каналларда эълон қилинган).

Танлов "Туронбанк тез орада туғилган кунини нишонлайди!” мазмунидаги шиор остида ўтди. Унда иштирок этиш учун банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ўтиб, белгиланган вазифаларни бажариш керак эди холос. Ғолибларга эса қуйидаги совғалар тайёрланди:

1- ўрин - iPhone 11.

2 - ўрин - Apple Airpods.

3 - ўрин - Apple watch.

6 ноябрь “Туронбанк” АТБнинг 29 йиллиги кенг нишонланаётган кунда барча шартларни тўғри бажарган мижозлар аниқланди.

Шунингдек, “Туронбанк” АТБнинг 29 йиллиги арафасида молия муассасаси тизимида фаолият олиб бораётган Банк хизматлари марказлари учун янги “Markaz” номли тариф режаси жорий этилди. Бу мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат хаққи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

Агарда эътибор қаратсак, хизмати нечадир миллион турувчи ОАВ билан алоқалар йўлга қўйилган бўлса ҳам “Туронбанк” АТБ фақатгина муҳим ва стратегик лойиҳаларини шу манбалар орқали аҳолига етказади. Қолган ишлар эса Bank va Mijoz телеграм канали ижодкорлари таъбири билан айтганда, текин рекламалар орқали амалга оширилади.

                   Сарфлаган вақтингиз ва эътиборингиз учун ташаккур!

         Ҳурмат билан “Туронбанк” АТБ матбуот хизмати.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 59
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech