Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкоматлар созлиги доим назоратда!

Янгиланган сана:  25 Май 2022, 10:13
23 May 2022

Банкоматларнинг созлиги ва нақд пул билан таъминланганлиги доим назоратда!

Жорий йилнинг 23 май санасида “Банкир кундалиги” телеграм каналида эълон қилинган хабарга нисбатан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Республика аҳолисининг молиявий юмушларга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида ва тезкор ҳал этиш, хусусан пластик карточкаларидаги маблағларни нақдлаштириш учун муносиб шароит яратиш мақсадида барча ҳудудларда Туронбанк томонидан 350га яқин “HUMO” ва “UzCard” тизимида ишловчи ҳамда валюта айирбошлаш имкониятига эга замонавий банкоматларлар ўрнатилган.

Айни вақтда нақд пулга бўлган талабнинг ошиши оқибатида мазкур банкоматларни доимий маблағ билан тўлдириш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва мунтазам фаол иш ҳолатида бўлишини таъминлашга эътибор бир неча карра ошди. “Банкир кундалиги” телеграм каналида эълон қилинган хабарда келтирилган «Паварот» Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган Туронбанкнинг банкомати ҳам уни нақд пул билан тўлдириш жараёнида вақтинчалик ишламай турган. Аммо банкоматда маблағ йўқлиги ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар кузатилмаган.

Мижозлардан шу каби ҳолатларга дуч келганда совуққонлик билан ҳаракат қилишни, ўз–ўзига хизмат кўрсатиш шахобчасида келтирилган банк рақамларига қўнғироқ қилиб, ходимларни огоҳ қилишларини сўраб қоламиз. Бундан ташқари, мижозлар банк хизматлари офисларидаги универсал кассалар орқали ҳам пластик карточкадаги маблағларини нақдлаштириб олишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ҳудудлардаги барча қурилмалар аввало хизмат кўрсатиш учун жойлаштирилгандир. Уни ишлатмай қўйиш ёки нақд пул билан тўлдирмаслик мантиқан олганда молия муассасаси учун ҳам зарардир.

Банк матбуот хизмати!

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 1789
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech