Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Расмий муносабат!

Янгиланган сана:  28 Октябр 2021, 17:46
28 Oct 2021

photo_2021-10-28_10-58-23.jpg

Муносабат: Банкоматни бузиб очишга ҳаракат қилган шахслар воқеа жойида ушланди!

Жорий йилнинг 28 октябр куни соат 03:34 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Туронбанк” АТБнинг банк хизматлари офисига қарашли 24/7 шахобчасидаги хорижий валютани айирбошлашга мўлжалланган банкоматини ноъмалум шахс бузиб очишга ҳаракат қилган. Оқибатда мазкур банкоматга ўрнатилган қўриқлаш ускунаси томонидан зудлик билан "ташвиш хабари" Миллий гвардия қўриқлаш сафдорларига етиб борган ва тезкор гуруҳи ходимлари ушбу номаълум шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олганлар. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Туронбанк” АТБнинг ҳудудларда жойлашган, 7 кун 24 соат давомида ишловчи барча банкоматлари ва инфокиоск қурилмалари мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, оғирини енгил қилиш учун ўрнатилгандир. Қолаверса, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли ташвишгоҳ қурилмалари, шунингдек, видеокузатув камералари ўрнатилган ва доимий тарзда фаол ишлаб туради. Бироқ, шуни афсус билан тан олиш жоизки, айрим нопок ниятдаги шахслар томонидан банкомат қурилмаларини, айниқса, банкдан ташқарида ва олис ҳудудларда жойлашган банкоматларни бузишга ҳаракат қилиш ҳолатлари учрамоқда. Энг ачинарлиси, бунинг оқибатида кимнингдир мушкулини осон қилиши мумкин бўлган мазкур банкоматларга катта зарар етяпди.

"Туронбанк" АТБ ушбу ҳаракатларни қаттиқ қоралайди ва фуқароларимизни шубҳали ҳолатлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга чақиради!".

"Туронбанк" АТБ матбуот хизмати.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 118
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech