Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ нинг халқаро кредит рейтинги бир поғонага кўтарилди

4 Apr 2018

«Standard & Poor's» халқаро рейтинг агентлиги «Туронбанк» АТБ рейтинг баҳосини «В/B» даражасига кўтариб, барча рейтинглар истиқболини «Барқарор» дея эътироф этди.

Шу ўринда, Агентлик томонидан банкка тақдим этилган банк рейтинг кўрсаткичи, 2012 йилда «В-/С» даражасида бўлган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич «В-/B» даражасига ва 2018 йилга келиб эса «В/B» даражасига кўтарилди.

«Туронбанк» АТБнинг халқаро рейтинг кўрсаткичи яхшиланишида банкнинг капиталлашув даражаси давлат муассасалари томонидан сезиларли равишда қўллаб-қувватланиши муҳим омил бўлди.

Бу эса ўз навбатида, банкнинг кредитлаш ҳажмини ошириш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятгаэга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун айни муддао бўлди.

Маълумот учун, мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош «Туронбанк» АТБ бугунги кунда 19 филиали ва 30 та минибанки орқали юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 76
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech