Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Барча бахоловчи ташкилотларга «Туронбанк» АТБ танлов эълон қилади

Янгиланган сана:  ...
1 Oct 2015

«Туронбанк» АТБ 2015 йил 28 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2340-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб «Туронбанк» АТБ Устав капиталидаги 63,1 фоиз давлат улушни хорижий инвесторларга сотиш мақсадида «Grand Thornton Valuation» МЧЖ баҳолаш компанияси томонидан тақдим этилган баҳолаш хисоботини экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Ушбу танловда иштирок этишни хохлаган талабгорлар ўз таклифларини 2015 йил 16 октябрга қадар 100011, Абай кўчаси 4а уй манзилига ёки info@turonbank.uz почта манзилига, ҳамда (371) 244-88-65; 244-92-75 факс рақамларига жўнатишлари лозим. Танлов шартлари юзасидан қўшимча маълумотлар учун (371) 202-70-70; 202-01-01 (ички рақам 124);144-09-00 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 569
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech