Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Барқарор" кредит рейтинги!

Янгиланган сана:  7 Апрел 2021, 18:43
7 Apr 2021

photo_2021-03-17_19-10-48.jpg

S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Туронбанкнинг кредит рейтингини яна B/B даражада, истиқболини «Барқарор» дея тасдиқлади.

Ушбу рейтингни аниқлашда агентлик муҳим мезонлар таҳлилини ўтказди:

банкнинг йиллик молиявий фаолияти;

капитализация даражаси;

ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳаларда иштироки;

кутилмаган пандемия шароитларидаги фаоллиги.

Туронбанк йилдан-йилга ўзининг кредит рейтинги кўрсаткичларини яхшилаб бормоқда:

2012 йил - "В-/C"

2017 йил - "B-/B"

2018  йил - «В/B».

Ва мана, уч йилдирки, "Барқарор" даражасини сақлаб келмоқда. 

Банкка тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Туронбанк фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 126
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech