“Туронбанк” АТБда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида Давлатимиз байроғи алоҳида ўрин тутади. Миллий ғуруримиз бўлган байроғимизни улуғлаш ҳамда унга ҳурматда бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Тадбирга таклиф этилган Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари Мухсиддин Низомиддинов ҳам бу борада сўз юритиб, 2023 йил “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Давлатимиз байроғидан фойдаланиш қоидалари хусусида батафсил маълумотларни тақдим этди.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда уюшманинг Ўқув методик ва ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Маъмура Зохидова эса тадбирга ижодий ёндашган ҳолда иштирокчиларга ҳуш кайфият бағишлади. Маъмура Зохидова ўз ижод намуналарини тақдим этиб, тадбир иштирокчиларига турли китобларни ҳам туҳфа этди.
Тадбир сўнггида ўтказилган викторина эса ходимларга Ўзбекистон Республикаси байроғи билан боғлиқ билимларни мустаҳкамлаб олишга ёрдам берди десак муболаға бўлмайди. Викторина ғолиблари эсдалик совғалар билан тақдирланди.
17 Nov 2023
/
Манба:
Матбуот хизмати
/
Кўришлар:
80