Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИДАН КЎЧИРМАЛАР

Янгиланган сана:  ...
9 Jun 2016

2003 йил 31 октябрда қабул қилинган
ва 2008 йил 28 августда Ўзбекистон
Республикаси томонидан
ратификация қилинган

 

I- модда. Мақсадлар

Мазкур Конвенциянинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;

ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш.

 

V-модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш сиёсати ва амалиёти

1.Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳукуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради.

2.Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали амалиёт турларини белгилаш ва рағбатлантиришга ҳаракат қилади.

3.Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади.

4.Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин.

 

VII-модда. Оммавий сектор

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади:

а) самарадорлик ва ошкоралик тамойилларига ҳамда бенуқсон фаолият, адолат ва қобилият каби холисона мезонларга асосланади;

b) тегишли ҳолатларда коррупция ва, маълум ҳолатларда бундай лавозимлардаги тегишли кадрлар ротацияси нуқтаи назаридан, айниқса заиф ҳисобланган оммавий лавозимларни эгаллаш учун қадрлар танлаш ва тайёрлашнинг тегишли таомилларини ўзига киритади;

с) иштирокчи Давлатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тегишли мукофот тўлаш ва адолатли маошларни белгилашга хизмат қилади;

d) бундай шахслар оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари мавжуд бўлиши мумкин.

2.Шунингдек, оммавий лавозимларга номзодлар ва сайловларга татбиқан мезонларни белгилаш учун ҳар бир  мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади.

3.Шу билан бирга, сайланадиган оммавий лавозимларга номзодларни ва, мумкин бўлган вазиятларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда ошкораликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади.

4.Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички  қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

 

VIII-модда. Оммавий мансабдор шахсларнинг ўзини тутиш кодекслари

Коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа фазилатлар қатори, ўзининг оммавий мансабдор шахсларининг поклиги, ҳалоллиги ва масъулиятлилигини рағбатлантиради.

 

X-модда. Оммавий ҳисобдорлик

Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин:

а) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш;

b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш;

c) ва оммавий маъмуриятда коррупция хатари ҳақидаги даврий ҳисоботларни киритиши мумкин бўлган ахборотни эълон қилиш.

 

XIV-модда. Пул маблагларини легаллаштиришнинг олдини олиш бўйича тадбирлар

1. Ҳар бир иштирокчи Давлат:

a) банклар ва банкдан ташқари молия муассасаларига нисбатан, шу жумладан пул маблағлари ёки қимматликларни ўтказиш билан боғлиқ расмий ёки норасмий хизматларни тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан ҳамда, тегишли ҳолларда, пул маблағларини легаллаштириш нуқтаи назаридан, ўз ваколати доираларида, бундай маблағларни легаллаштиришнинг барча шаклларини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик мақсадида кенг қамровли ички тартибга солиш ва назорат қилиш режимини белгилайди, ва шу билан бирга бундай режим, биринчи навбатда, мижоз шахсини аниқлашга оид талабларга ва, тегишли ҳолларда, мулкдор-бенифициарни идентификация қилиш, ҳисоботни юритиш ва шубҳали операциялар тўғрисида хабарларни тақдим этишга асосланади;

b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички конунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳдил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳакидаги масалани кўриб чиқади.

2.Иштирокчи Давлатлар, ахборотдан тегишли даражада фойдаланишни таъминлашга қаратилган кафолатларга амал қилиш ҳамда қонуний капиталлар ҳаракатланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслик шарти билан, нақд пул маблағлари ва тегишли айланма маблағлар уларнинг чегараларидан ҳаракатланишини аниқлаш ва бундай ҳаракатланиш кетидан назорат олиб бориш бўйича амалда қўлланилиши мумкин бўлган чораларни кўриш масаласини кўриб чиқадилар. Бундай чоралар жисмоний шахслар ва тижорат корхоналар катта ҳажмдаги нақд пулларнинг трансчегаравий ўтказилиши ва тегишли миқдордаги айланма маблағлар топширилиши тўғрисида хабар беришлари лозимлиги бўйича талабни ўзига киритиши мумкин.

3.Иштирокчи Давлатлар молия муассасалари, шу жумладан пул маблағларини ўтказиш муассасалари қуйида кўрсатиб ўтилганларни амалга "оширишлари юзасидан талаб белгилаш учун тегишли ва амалиётда қўллаш мумкин бўлган чоралардан фойдаланиш ҳақидаги масалани кўриб чиқадилар:

a) маблағларни электрон шаклда ўтказиш формулярларига ва улар билан боғлиқ хабарларга жўнатувчи тўғрисида аниқ ва мазмунли маълумот киритиш;

b) бундай ахборотни тўловни амалга оширишнинг бутун занжири бўйлаб сақлаб туриш;

c) жўнатувчи тўғрисида тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлмаган вазиятда ўтказилган маблағларнинг чуқурлашган текширувини амалга ошириш.

4.Мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ ва ушбу Ковенциянинг ҳар қандай бошқа моддасига зарар етказмаган ҳолда, тартибга солиш ва назорат қилишнинг ички режимини белгилашда иштирокчи Давлатларга минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг пул маблағларини легаллаштиришга қарши курашишга қаратилган тегишли тавсияларига амал қилиш тавсия этилади.

5.Пул маблағларини легаллаштиришга қарши курашиш мақсадида иштирокчи Давлатлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда молиявий тартибга солиш органлари ўртасида глобал, минтақавий, субминтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришга интиладилар.

 

XI-модда. Банк сири

Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ ички жиноий тергов ишлари олиб борилаётган ҳолатларда, банк сири тўғрисидаги қонунчилик ҳолатлари қўлланилиши натижасида юзага келувчи тўсиқларни енгиш учун, ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида зарур тегишли механизмлар бўлишини таъминлайди.

 

Ишонч телефонлари:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (+99871) 200-00-44

E-mail: info@cbu.uz

“Туронбанк” АТБнинг  (+998 71) 244-38-76
E-mail: info@turonbank.uz  

  
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 2378
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech