Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ҳам бунинг тасдиқидир. Ушбу қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 июндаги 2465-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур ўзгартиришларга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Бугунги кунда, банк мижозлари - тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали электрон тўлов топшириқномаси билан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилмоқда. Яъни, Туронбанк АТБ филиаллари томонидан қабул қилинган ушбу электрон тўлов топшириқномалари дастурий равишда автоматик тарзда қайта ишланиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўлов бўйича маблағлар ўз вақтида тўлаб берилмоқда.