Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Экспортбоп маҳсулотлар жаҳон пештахталарида харидоргир бўляпти

29 Oct 2019

Қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириб, аҳолини озиқ-овқат товарлари билан узлуксиз таъминлаш долзарб, масъулиятли масаладир. Бу борада эса энг тўғри ечим, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнига эътибор қаратиш. Яъни ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи корхоналарни қўллаб – қувватлаб, ишлаб чиқарувчиларнинг мустақил равишда ташқи бозорга чиқиши учун молиявий кўмак бериш лозим. “Туронбанк” АТБ бу борада самарали фаолият олиб бораётган молия муассасаларидан биридир. Хусусан, банк Тошкент вилояти Тошкент туманида ўз бизнесини бошлаган “MAVR” МЧЖга мева – савзавотларни қайта ишлаш учун 692 минг доллар кредит ажратди. Натижада, корхона Хитой ва Россия давлатларидан маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш, кукун шаклига келтириш ва қадоқлашга ихтисослашган замонавий технологияларни харид қилди. 

IMG_0755.JPG

Эндиликда, бу ерда сут ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводлари, қандолат фабрикаларига табиий сифатга эга мева – сабзавотларнинг кукунлари етказиб берилади.

IMG_0760.JPG

Тошкент вилоятида жойлашган ушбу корхона жорий йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга тушиб, йилига 450 - 500 тонна тайёр маҳсулот тайёрлаши режалаштирилмоқда. Ҳозирги вақтда у ерда ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Корхона вакилларининг сўзларига кўра, маҳсулотларга ҳозирданоқ Россия, Украина, Араб давлатлари, Қозоғистон, Полша каби 10 дан ортиқ мамлакатлар қизиқиш билдиришмоқда.

IMG_0769.JPG

Ушбу лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад энг аввало аҳоли ўртасида тўғри овқатланишни тарғиб қилишдир. Яъни биз серқуёш заминимизда етиштирилган маҳсулотларни йилнинг тўрт фаслида ҳам бор фойдаси билан уларга етказишни истаймиз. Айни пайт ўн саккиз хил мева – сабзавотни қайта ишлаган ҳолда кукун шаклида тайёрладик. Помидор, булғор қалампири, қовоқ, олма ва лимон шулар жумласидандир. Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиб кўрганимизда, ушбу ярим тайёр маҳсулотлар асосан Хитой давлатидан импорт қилинишини аниқладик ва уни ўзимизда ишлаб чиқаришни бошладик. Йилнинг охирида ишга тушиши режалаштирилаётган линиямизда қарийб 40 га янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, келгусида “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда мазкур хомашёни ўзимизда шарбат, болалар бўтқаси каби тайёр маҳсулотга айлантиришни ҳам мўлжаллаяпмиз деди “MAVR” МЧЖ раҳбари Фарҳод Муҳторхўжаев.      

IMG_0779.JPG

Асосий мақсад энг аввало ички бозорни импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш ва экспорт ҳажмини оширишдир. Бунда эса уларга “Туронбанк” АТБ яқиндан ёрдам беряпти.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 59
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech