Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Эндиликда хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш учун аризани масофадан буюртма қилиш имконияти яратилди

Янгиланган сана:  ...
25 Mar 2019
Эндиликда «Туронбанк» АТБ мижозларга қулайлик яратиш мақсадида юридик шахслар учун “Банк-мижоз” дастурига “Чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш учун ариза” модулини киритди.

Модулнинг қулайлиги шундаки, банк мижозлари “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланган ҳолда, масофадан туриб қуйидаги мақсадларда буюртманомаларни тақдим этишлари мумкин:

-ўзларининг АҚШ долларидаги бўш валюта маблағларини (келгусида “Евро” ҳам қўшилади) Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси (ЎзРВБ)да сотиш;

-жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида, ўзларининг сўм маблағларини ЎзРВБда бўлиб ўтадиган банклараро савдо сессияларида АҚШ долларига конвертация қилиш;

-жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида, ўзларининг сўм маблағларини банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан АҚШ долларига конвертация қилиш учун.

«Туронбанк» АТБ «банк ва мижоз» узвий занжирининг равнақи йўлида хизмат қилади. Банк филиалларида мижозларга юқори сифатли, жумладан, инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ва қулай банк хизматларини кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 561
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech