Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Энг яхши инновацион банк» сифатида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки қайд этилди.

Янгиланган сана:  ...
14 Feb 2017

– Ҳар йили анъанавий равишда ташкил этилаётган ушбу танлов тижорат банклари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир, – дейди «Туронбанк» АТБ пул муомаласи департаменти  директори Равшан Умаров – Банкимиз томонидан ўтган йилда инновацион ечимдаги банк маҳсулотарини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилди ва бу йўлда муайян натижаларга эрлишилди. Бу эса танлов ҳайъати аъзоларининг эътиборидан четда қолмади. «Туронбанк» АТБ – «Энг яхши инновацион банк» номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди.

Бугунги кунда банкимиз томонидан мижозлар учун 6 турдаги инновацион банк хизматлари таклиф этилмоқда. Жумладан, «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси Қонуни мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, аҳоли омонатларининг бутлигини таъминлаш, омонатлар ҳимояланганлигини кафолатлаш мақсадида «Туронбанк» АТБ томонидан 2016 йилдабиринчилардан бўлиб омонат операцияларини амалга оширишда мижозларни бармоқ изи орқали биометрик идентификациялаш тизими жорий қилинган.

Ушбу тизим банк омонатчиларига уларнинг омонатлари бўйича операциялар уларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини 100%га кафолатлайди.

Шу билан бирга, банкимиз томонидан «Turon mobile» мобиль банкинг хизмати жорий қилинган бўлиб, унда жисмоний шахслар уяли телефон аппарати  орқали мобиль ва стационар алоқа хизмати ҳақини тўлаш, коммунал хизматларга тўловларни ўтказиш, интернет провайдерлари ва рақамли телевидениядан фойдаланганлик учун хизмат тўловини тўлаш, банкдан олинган кредитнинг фоиз тўловини ўтказиш имконияти мавжуд. «Turon mobile» тизимидан «Туронбанк» АТБ тизимида ўз ҳисобварақлари ёки онлайн пластик карталарини очган мижозлар фойдаланиши мумкин

Шунингдек, мижозлар эътиборига «Туронбанк» АТБ томонидан мижозларга янги жорий этилган «Овердрафт» кредити, 4 турдаги автокредитлар таклиф этилмоқда. Бундан ташқари банкдан ташқари нақд пул муомаласини қисқартириш мақсадида нақд пул шаклда тўловларни аҳолидан қабул қилиш имконини берувчи 150 дона ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш тўлов терминаллари тармоғи ташкил этилган. Шундан, 100 таси Тошкент шаҳрида ва 50 таси турли вилоятлар шаҳарларида ўрнатилган. Улар орқали коммунал тўловлар, шаҳар телефони алоқаси, уяли алоқа ва бошқа хизматлар учун ҳисоб-китоблар амалга ошириб келинмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 818
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech