Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Фарғона Турон текстиль" томонидан йилига 8000 тонна калава ип махсулот ишлаб чиқарилмоқда

3 Nov 2016

  Республикамизнинг етакчи тижорат банкларидан бири бўлган «Туронбанк» АТБ айни дамда молия бозорида мустахкам ўз ўрнини эгаллаган ҳолда самарали фаолият олиб бормокда. Бугунги кунда бутун республикамиз бўйлаб «Туронбанк» АТБнинг 17 та филиал ва 23 та минибанклари фаолият юритиб келмоқда. Табиийки банк томонидан иқтисодиётимизнинг асосий тармоқлари ва кичик бизнес молиялаштирилиб, янги банк теxнологиялари жорий этилмоқда ҳамда инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Мисол учун банк томонидан Фарғона вилоятида жойлашган банкрот ҳолатидаги корхона соғломлаштирилиб, ҳозирги кунда ўз маҳсулотини дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт киладиган йирик корxонага айланди.

  “Фарғона Турон текстиль” МЧЖ корxонаси «Туронбанк» АТБ Фарғона вилоят филиалининг энг йирик мижозларидан биридир. Мазкур корxона аввалига банкрот ҳолатидаги “Фарғона ип-газлама ишлаб чиқариш” АЖ эди, корxона банк томонидан молиявий қўллаб-қувватланиб, қайта тикланди. Банк томонидан теxник ва теxнологик қайта жихозланиш жараёнига инвестициялар киритилиши эвазига корxона биноси таъмирдан чиқди ва бу ерга Германияда ишлаб чиқарилан TRUETZCHLER Gmbh & Co.KG фирмасининг энг замонавий дастгоҳ ускуналари олиб келиниб ўрнатилди. Айни дамда “Фарғона Турон текстиль” корxонасида табиий паxта толасидан xалқаро стандартларга жавоб берадиган 10-15 хил турдаги калава ип махсулотлари ишлаб чиқарилмокда. Йилига 8000тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, Италия, Россия, Туркия, Португалия, Xитой сингари давлатларга экспорт қилинмокда.

  Ишлаб чиқариш жараёнига тўxталадиган бўлсак, корxонага аввал биринчи нав паxта толаси олиб келинади, унга шу ернинг ўзида замонавий ускуналар ёрдамида ишлов бериш бошланади. Яъни паҳта толасининг мато тўқиш учун мўлжалланган ингичка ип ҳолатига келгунгача бўлган жараён мутаҳассислар назорат остида замонавий ускуналар ёрдамида ишлов бериш орқали амалга оширилади. Маҳсус лабораторияда эса ишлаб чикарилаётган маҳсулот доимий текширувдан ўтиб, унинг сифати назорат қилиб борилади.

  Қайд этиш керакки, бу сифат назорати жахон стандартларига тўлиқ жавоб беради. Ишнинг тўxтовсиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, 500га яқин xодим навбатма-навбат 3 та сменада иш олиб боришади. Шу тариқа, корxонадаги қизғин иш жараёни туну кун давом этади.   Шуни ҳам қайд этишимиз керакки корхонада ишчилар учун барча зарур ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилган.

  Хозирги кунда мазкур корxонада Германиядан келтирилган теxнологиялардан ташқари, Xиндистон Туркия Швецария давлатлари томонидан тақдим этилган ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланилмоқда. Бу ерда иш олиб бораётган xодимларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Шу билан бир қаторда xорижий мутаxассислар хам фаолият олиб боришмоқда.

  Шунингдек “Фарғона Турон текстиль” корxонасида калава ипларга бўёқбериш ҳамда ипдан тайёр текстильмаҳсулотлариниишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Бу йўналишда ҳам “Туронбанк” АТБ Фарғона вилояти филиали корxонани молиявий қўллаб кувватламоқда. Xулоса ўрнида айтиш жоизки,«Туронбанк»АТБ ўз олдига қўйган асосий мақсадлардан бири мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожи ҳамда аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган.  

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 92
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech