Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш бўйича лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш «Туронбанк» АТБ Кредит сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
26 May 2016

Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, маҳаллий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга кенг имтиёзлар бериш бўйича қабул қилган қарор ва фармонлари асосида мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилди. Иқтисодиётни барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Бунинг натижасида тижорат банкларининг капиталлашув даражаси ошди ва кичик бизнес субъектларини, айниқса, уларнинг юқори технологик ускуналар харид қилиши учун имтиёзли кредитлаш механизми такомиллаштирилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан АТБ “Туронбанк” томонидан Республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда янги иш жойларини шакллантириш, кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида имтиёзли кредит маблағларини ажратиб келмоқда.

Мазкур Қарор асосида АТБ “Туронбанк” тизимида 2014 йил давомида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ўз мижозларига жами 24,0 млрд сўм миқдорида қисқа ва узоқ муддатли кредит маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2015 йилда 28,5 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 118,3%га ўсган. 2016 йил 1 май холатига жами 6,3 млрд сўм миқдорида қисқа ва узоқ муддатли кредит маблағлари ажратилди.

АТБ “Туронбанк” томонидан мамлакатимиз ахоли турмуш даражасини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, махаллий озиқ овқат ва ноозиқ овқат махсулотларини ишлаб чиқаришга кенг имтиёзлар бериш, иқтисодиётни барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга 2016 йил давомида имтиёзли кредит маблағларини ажратишни кафолатлайди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 531
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech