Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Имконият – ривожланиш омили

Янгиланган сана:  ...
19 Sep 2016

Мамлакатимизда бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантириш, хусусий мулкни қарор топтириш борасидаги қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги бугунги кунда тадбиркорликнинг жадал ривожланишига, янги иш ўринлари яратилишига, ҳар бир оилада ўзига хос оилавий бизнес шаклланишига, пировардида аҳоли фаровонлиги ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишида ушбу соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раҳбарлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган банкларнинг муҳим устувор йўналишларидан бири кичик бизнесга моливий кўмак бериш, айниқса микрокредитлар ажратиш кўламини ошириб бориш ҳисобланади.

«Туронбанк» АТБ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлари қатор ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилишида, минглаб янги иш ўринлари яратилишида ўзига хос таянч вазифасини ўтамоқда десак муболаға бўлмайди.

Кичик бизнес субъектларига кредитлар Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бир қатор меъёрий ҳужжатлари ва банкнинг кредитлар ажратишга доир ички тартиблари асосида ажратилмоқда.

Банк томонидан ажратилаётган кичик бизнес субъектларига кредитлар ажратишга алоҳида эътиборни рақамларда ҳам кўришимиз мумкин. Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида банк томонидан ажратилган кредитларнинг 80 фоизи кичик бизнес соҳасига йўналтирилганлиги ҳам аҳамиятлидир. Шу билан бирга кичик бизнесга ажратилган кредитларнинг ҳамжми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарйиб 1,3 баробарга ортганлиги ҳам соҳани молиявий қўллаб қувватлашга берилаётган эътиборнинг натижасидир.

Мижозлар эътирофи

«PENG SHENG» МЧЖ ҚК раҳбари Ванг Сингхе (Хитой Халқ Республикаси):

- Бизнинг корхонамиз мана бир неча йилдирки, «Туронбанк» АТБнинг хизматларидан фойдаланиб келмоқда. «Tуронбанк» АТБ Чилонзор филиалидан керамика маҳсулотлари, яъни ҳар хил турдаги кафеллар ишлаб чиқариш учун 10,8 млрд.сўм миқдорида кредит олиб, янги турдаги халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Банк томонидан ажратилган кредит ҳисобига 60та янги иш ўрни яратилди. Яратилган янги иш жойларининг 13 тасига бевосита касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар қабул қилинди. Келгусида ҳам «Туронбанк» АТБнинг хизматларидан фойдаланиб янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни режалаштиряпмиз.

«Gold sunflower Paсking» оилавий корхонаси раҳбари Иззатулло Усманов (Наманган вилояти):

- Корхонамиз 2015 йил апрел ойидан буён «Туронбанк» АТБ Наманган филиали билан ҳамкорлик олиб бормокда. Ўз фаолиятимизни янада ривожлантириш максадида банкдан кредит олишга карор килдик. 2016 йилнинг август ойида «Туронбанк» АТБ Наманган филиалига айланма маблағни тўлдириш учун 200 млн.сўм миқборида кредит маблағи ажратилишини сўраб ариза билан мурожаат қилдик. Ушбу мурожаатимиз асосида банк томонидан тез фурсатда кредит ажратилди. Ажратилган кредит маблағи ҳисобига ўз фаолиятимизни ривожлантириб, аҳолининг озиқ-овқат товарларига бўлган талабини маълум миқдорда бўлса ҳам қондириб, юртимизнинг ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшдик, деб ўйлайман.

 Якка тартибдаги тадбиркор Б.Раджапов (коллеж битирувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси):

- Мен касб-ҳунар коллежини битирганимдан сўнг ўз бизнесимни ташкил қилишга қарор қилдим ва қўзиқорин маҳсулотларини етиштириш бўйича 25 млн. сўм миқборида кредит олишни мақсад қилиб «Туронбанк» АТБнинг Нукус филиалига бизнес лойиҳамни тақдим қилдим. Банк бизнес лойиҳамни қисқа муддат ичида кўриб чиқиб, молиялаштириб берди. Кредитнинг шартлари, фоиз ставкасининг пастлиги ва банк томонидан берилган имтиёзлар менинг ўз бизнесимни самарали ташкил қилишимда жуда қулай бўлмоқда. «Туронбанк» АТБ дан янги лойиҳам учун яна кредит олмоқчиман.

Қулай ишбилармонлик муҳити

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон тажрибасида синовдан ўтган бизнес юритишни баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимиз иқтисодиётининг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2009 йил 28 июлдаги «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1166-сонли ва 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарорлари мазкур йўналишдаги қилинажак ишларга дастуриламал бўлмоқда.

2016 йил 1 сентябр ҳолатига йил бошидан «Туронбанк» АТБ томонидан ажратилган инвестиция кредитлари ва лизинглар 195,5 млрд.сўмни, банк инвестиция портфели қолдиғи 334,9 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 21 сентябрдаги «Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбарлар тўғрисида»ги ПП-2410-сонли Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линияси жалб қилинди. «Туронбанк» АТБ томонидан инвестиция фаолияти кенгайтириш мақсадида 2016 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалик соҳасидаги кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар (лизинг) ажратиш жорий қилинди. Жумладан, «Туронбанк» АТБ томонидан инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш» лойиҳаси кредит маблағлари ҳисобидан қарийиб 5 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредитлар ажратилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда, қишлоқ хўжалиги тармоғида 10 млн. АҚШ доллари қийматига тенг миқдорда 10 дан ортиқ лойиҳалар танлаб олиниб, ушбу лойиҳаларни Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линияси ҳисобидан молиялаштириш мақсадида лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини ошириш мақсадида замонавий, юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширилиши «Туронбанк» АТБнинг асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Жорий йилда банк капиталлашув даражасини ошириш, банк активлари, айниқса, унинг даромад келтирувчи қисмининг барқарор ўсишини таъминлаш, ахборот-коммуникакция технологиялари асосида замонавий хизмат турларини йўлга қўйиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастуридаги вазифаларни ижро этиш каби масалаларга «Туронбанк» АТБ жамоаси барча имкониятларини сафарбар этмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 569
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech