Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази очилди!

Янгиланган сана:  20 Ноябр 2020, 15:05
20 Nov 2020

IMG_20201119_090616-01.jpeg

Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультетида талабаларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш ва ҳозирги дунё талабига мос мутахассис бўлиб етишиб чиқиши мақсадида АТБ Туронбанк билан ҳамкорликда инновацион илмий-амалий тадқиқот марказининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори, профессор Ўктам Умурзаков ва "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаевлар ҳамкорликдаги фаолиятнинг моҳияти ҳақида ўзаро фикр билдиришди.

n2qJIgMelU4isAhZS4c7wQnBQXXOBckG_front.jpg

ТИҚХММИ “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит", "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" “Иқтисодиёт” таълим йўналиши талабалари учун АТБ “Туронбанк” инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази хонаси ташкил этилиб талабаларга институтда олинган назарий билимларни бевосита банк филиалларида кўриш ва ўрганиш имкониятини яратиб беради.

v0xzTUQyuXaT8cDBQ46XnLgEITxeKg39_front.jpg

Шу билан биргаликда бу ҳамкорлик профессор-ўқитувчилар малакасини оширишга хизмат қилади. Таълим йўналишида ўқитилаётган фанларни банкнинг амалиётчи мутахассис ходимлари томонидан реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши, таҳлил қилиниши профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун фойдали ҳисобланади. Иқтисодиётнинг реал секторида, хусусан банк соҳасида мавжуд муаммоларни институт профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлари томонидан ўрганиш ва илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради. Қўшимча қилиб айтганда, институтнинг барча факультетларида давлат корхоналари илмий-амалий марказлари очилиши давомли бўлмоқда ва келгусида ҳам айнан "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети  талабаларини ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиб чиқиши мақсадида бу каби инновацион марказларни Агробанк хамда Халқ банклари билан ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилган.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 47
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech