Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Инвестицион кредитлар салмоғи ортмоқда

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
19 May 2016

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, жаҳон амалиётида умум қабул қилинган бизнесни юритиш шароитларини баҳолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимизнинг халқаро рейтингини янада оширишни таъминлаш бўйича кенг чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда.

Жумладан, тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинган.

2016 йил 1 май ҳолатига йил бошидан «Туронбанк» АТБ томонидан ажратилган инвестиция кредитлари ва лизинглар 54,0 млрд. сўмни, банк инвестиция портфели қолдиғи 294,8 млрд. сўмни ёки жами банк кредит портфелининг 71,4 фоизини ташкил қилмоқда.

“Туронбанк” АТБ томонидан инвестиция фаолиятини кенгайтириш мақсадида
2016 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кичик бизнес субъектларига имтиёзли кредитлар (лизинг) ажратиш жорий қилинди.

Бугунги кунда кредит линияси ҳисобидан инвестиция лойиҳаларни молиялаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 3та лойиҳа бўйича кредит линияси ҳисобидан жами 4,3 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш бошланди.

Шунингдек, очиқ кредит линияси доирасида 10,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида жами 9 та инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаларини танлаб олиш, уларни экспертизадан ўтказиш, молиялаштириш шартлари ва тартибини белгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 809
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech