Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ИНВЕСТОРЛАР ДИҚҚАТИГА

23 May 2016

«Туронбанк» АТБ доимий равишда банк инвестиция портфелини диверсификация қилиб, республика иқтисодиётининг инвестицияга муҳтож бир қатор тармоқлари хусусан, суғурта, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва бошқа хилдаги фаолият билан шуғулланувчи илғор соҳалар эмитентлари қимматли қоғозлари ва улушлари билан фаол операциялар олиб бормоқда.

Бугунги кунда банк қуйидаги акциядорлик жамиятлари акциялари аниқланган бозор баҳосида уюшган биржа ва биржадан ташқари савдолар орқали сотувга қўйганлигини маълум қилади.

1.      «Universal Sugurta» АЖ устав фондининг 38,11 фоиз улушини ташкил этувчи 362 109 000 000 дона акциялар.

2.      «Elsis-Savdo» АЖ устав фондининг 14,4 фоиз улушини ташкил этувчи 93 830 дона акциялар.

3.      "MULK-SARMOYABU" АЖ устав фондининг 0,40 фоиз улушини ташкил этувчи 7 361 дона акциялар.

4.      "Бухоро элэктр тармоклари" АЖ устав фондининг 0,03 фоиз улушини ташкил этувчи 2 850 дона акциялар.

5.      "BOSHTRANSLOYIHA" АЖ устав фондининг 10,47 фоиз улушини ташкил этувчи 77 672 дона акциялар.

6.      "Бухорогазсаноаткурилиш" АЖ устав фондининг 1,77 фоиз улушини ташкил этувчи 27 896 дона акциялар.

7.      "Qashqadaryo parmalash ishlari" АЖ устав фондининг 12,66 фоиз улушини ташкил этувчи 6 845 300 дона акциялар.

Банк қуйидаги жамиятлар улушларини аниқланган бозор баҳосида тўғридан тўғри битим тузиш орқали сотувга қўйганлигини маълум қилади.

8.      ЛК "FERON LEASING" МЧЖ устав фондининг 67,26 фоизини.

9.      "REAL INVESTMENT GROUP" МЧЖ ЛК устав фондининг
100,0 фоизини.

10.   «DIMAX SANOAT SAVDO - KO’RGAZMA BIZNES MARKAZI» МЧЖ устав фондининг 12,23 фоизини.

11.    "TURON MARGANETS" МЧЖ устав фондининг 25,0 фоизини.

12.   «Жондор Агротех Сервис» МЧЖ устав фондининг 14,97 фоизи.

13.   «Косонсой агротехсервис» МЧЖ устав фондининг 15,31 фоизи.

14.   «Иштихон Агротехсервис» МЧЖ устав фондининг 15,0 фоизи.

15.   «Сариосиё Агротехсервис» МЧЖ устав фондининг 14,97 фоизи.

16.    "BAXMAL AGROTEXSERVIS" МЧЖ устав фондининг 15,0 фоизи.

17.   «Дустобод Агротехсервис» МЧЖ устав фондининг 15,0 фоизи.

18.   «Кибрай Агротехсервис» МЧЖ устав фондининг 15,0 фоизи.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 67
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech