Туронбанк Комплаенс назорат департаменти директори лавозимига танлов эълон қилади!
Талаб этиладиган вазифалар:
1. Банкда комплаенс назорат фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этиш;
2. Комплаенс назоратга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
3. Коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
4. Комплаенс назорат фаолиятини амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш.
Номзодга қўйилган талаблар:
1. Олий маълумот (иқтисодиёт ёки юридик йўналишида);
2. Банк ва/ёки юриспруденция соҳалари бўйича камида 5 йиллик иш тажрибага эга бўлиш;
3. Комплаенс назорат соҳасида амалий иш тажрибасига, коррупциявий хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиш;
4. Комплаенс назорат бўйича мавжуд миллий қонунчилик, хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартлардан хабардор бўлиш;
5. Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
6. Танқидий, таҳлилий фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилияти.
Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотнома яъни резюмени банк расмий сайтининг вакансиялар бўлимида қолдиришлари мумкин. (https://turonbank.uz/oz/about/vacancies/list/)
Мурожаат учун тел: 71 202 01 01 (186)