“Туронбанк” АТБ Бошқаруви томонидан банк хизматлари кўрсатишга доир банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилмоқда. Бунда сўнгги бир йил давомида банкнинг кредитлашга доир меъёрий ҳужжатларининг янги таҳрирлари ёки мутлақо янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилаётганлигини таъкидлаш ўринли.
Худди шундай, куни кеча “Туронбанк” АТБ Кенгаши томонидан “Туронбанк” АТБ тизимида молиявий истеъмол кредитларини
бериш тартиби тўғрисида” НИЗОМнинг янги таҳрири тасдиқланди. Янги таҳрирдаги Низом нормалари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва банкнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари асосида амалда бўлган истеъмол кредитининг алоҳида турларига тадбиқ қилинмайди.
Хусусан, таълим кредитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тасдиқланган Низом асосида, жисмоний шахсларга иккиламчи бозордан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олишга истеъмол кредитлари банкнинг алоҳида ички Низомига мувофиқ ажратилиши сабабли амалиётга жорий қилинаётган янги таҳрирдаги Низом ушбу истеъмол кредитлари турларини ажратиш қоидаларига тааллуқли эмас.
Кредит ажратишнинг асосий шартлари
Истеъмол кредитлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига кредит маблағларини 100 фоиз миқдорида ўтказиш йўли билан ажратилади. Истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.
Истеъмол кредити миқдори кредит олувчининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, кредит шартномаси имзоланаётган санада амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробаридан - 300 баробаригача бўлган миқдорда ажратилади.
Кредитнинг муддати унинг миқдорига нисбатан қуйидагича белгиланади:
№ |
Кредит миқдори |
Кредит муддати |
1. |
ЭКОИҲнинг 50 баробаригача |
1 йилгача |
2. |
ЭКОИҲнинг 50 баробаридан |
2 йилгача |
3. |
ЭКОИҲнинг 150 баробаридан |
3 йилгача |
Истеъмол кредитига йиллик фоиз ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади.
№ |
Бошланғич бадал миқдори |
Йиллик фоиз ставкаси |
1. |
25%дан - 35%гача |
16% |
2. |
35%дан - 50%гача |
14% |
3. |
50% ва ундан юқори |
12% |
Истеъмол кредити ажратилиши ва қайтарилиши миллий валюта - "сўм"да амалга оширилади.
Истеъмол кредитининг мақсадлари ва миқдорлари
Т/р |
Кредит мақсади |
Кредитнинг энг кўп миқдори |
1. |
Уй жиҳозлари учун (барча турдаги мебеллар, гиламлар, ванна, раковина, пардалар ва бошқалар). |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
2. |
Оргтехника ва маиший буюмларучун(компьютер,телевизор, газ плита,кондиционер,духовка ва бошқалар) |
ЭКОИҲнинг 200 баробаригача |
3. |
Телефон ва радио-эшитиш аппаратуралари, турли уй-рўзғор буюмлари (идиш-товоқ, сувенир, хрустал ва бошқалар), барча турдаги кийим-кечаклар сотиб олиш ҳамда келин-куёв либослари ва бошқа ашёлар ижараси учун |
ЭКОИҲнинг 50 баробаригача |
4. |
Заргарлик буюмлари сотиб олиш учун |
ЭКОИҲнинг 200 баробаригача |
5. |
Спорт, фитнес анжомлари сотиб олиш учун |
ЭКОИҲнинг 200 баробаригача |
6. |
Ногиронлик аравачаси ва бошқа соғлиқни тиклаш анжомлари сотиб олиш учун |
ЭКОИҲнинг 200 баробаригача |
7. |
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мотоцикл ва велосипедлар сотиб олиш учун |
ЭКОИҲнинг 200 баробаригача |
8. |
Қурилиш маҳсулотлари учун (цемент, шифер, брусчатка, гипсокартон, пластик, алюмин профиллари, гипс, алебастр, оҳак, арматура, труба, кафел ва бошқалар) |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
9. |
Тайёр қурилиш маҳсулотлари учун (темир дарвоза, панжара, эшик-ромлар ёғоч, алюмин, пластикдан ясалган ва бошқалар) |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
10. |
Кўп қаватли хонадонлар ва ҳовли жойларни пардозлаш (таъмирлаш) ишлари учун |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
11. |
Хонадонга газ, электр, сув тушириш хизматлари учун |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
12. |
Даволаниш хизматлари (даволаниш, тиш қўйиш операцияси ва бошқалар учун) |
ЭКОИҲнинг 100 баробаригача |
13. |
Саёҳат ёки сиҳатгоҳ йўлланмаларини сотиб олиш учун (чет элга, Ўзбекистон ҳудудида барча турдаги саёҳат ёки сиҳатгоҳ йўланмаларни сотиб олиш учун) |
ЭКОИҲнинг 100 баробаригача |
14. |
Тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни (юбилей, туғилган кунлар ва бошқа тадбирлар) ўтказиш учун |
ЭКОИҲнинг 300 баробаригача |
15. |
Чет элга бориб келиш учун авиа ва поезд чипталарини сотиб олиш учун |
ЭКОИҲнинг 50 баробаригача |
16. |
Махсус ўқув курслари (ҳамширалик, ҳайдовчилик, келинликка тайёрлаш, чеварчилик, тил ўрганиш курслари ва бошқалар)да ўқиш учун ва муқобил хизмат тўловларига |
ЭКОИҲнинг 50 баробаригача |
17. |
Автотранспорт воситаларига метан, пропан газ мосламаларини ўрнатиш хизматлари тўлови учун |
ЭКОИҲнинг 100 баробаригача |
18. |
Автотранспорт воситаларини таъмирлаш учун |
ЭКОИҲнинг 50 баробаригача |
19. |
Қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа мақсадлар учун |
Сотиб олинадиган товар (иш, хизмат) қийматидан келиб чиқиб |