Мамлакатимиз мустақиллиги билан тенгдош саналадиган «Туронбанк» АТБ давлат банкларидан бири ҳисобланиб, бугунги кунда 18 та филиали ва 31 та мини-банки орқали 25 минг нафардан зиёд мижозларга кенг кўламли хизмат кўрсатмоқда. Кейинги йилларда банк «Замонавий менежмент» услубида ва аниқ белгиланган стратегия асосида иш юритиш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани боис салмоқли натижаларга эришилмоқда. Буни жорий йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, банкнинг соф активлари 1176,2 млрд. сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 383,2 млрд. сўм ёки 48,3 фоиз ўсгани ҳам тасдиқлаб турибди. Банкнинг ликвидлик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби асосий кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланиб, унинг жами капитали ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,7 млрд. сўм ёки 53,5 фоиз ўсди ва 182 млрд. сўмни ташкил этди.
Ўз навбатида, банк кредит қўйилмалари ҳажмида ҳам ўсиш кузатилмоқда, ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 229,3 млрд. сўм ёки 50,3 фоиз ўсиб, ҳозирги пайтда 685,1 млрд. сўмга етди. Хусусан, кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жорий йилнинг ўтган даврида банк маблағлари ҳисобидан ажратилган сармоялар миқдори 292,3 млрд. сўмга етгани бу борадаги ишларнинг амалий самарасидир.
Банк ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш, қишлоқ жойларда тадбиркорликни тараққий эттириш мақсадида 168,7 млрд. сўмдан ортиқ инвестицияларни йўналтирди.
Бундан ташқари, «Туронбанк»да айни пайтда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш борасида қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, 2017 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ошиб, 386,7 минг донани ташкил этди. Шундан 379,4 минг донаси жисмоний шахсларга, 7,4 минг донаси юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган корпоратив пластик карточкаларидир.
Шунингдек, мини-банклар, жамғарма кассалари, савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 5613 дона, жумладан, юридик ташкилотларга 2561 дона, хусусий тадбиркорларга 2922 дона ва банк бўлинмаларига 130 дона тўлов терминали ўрнатилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Улар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1663 донага ёки 47 фоизга ошган. Банк томонидан пластик карточкаларга хизмат кўрсатилувчи 221 та инфокиоск жойлаштирилгани эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини таъминламоқда.
Қолаверса, «Туронбанк»нинг жойлардаги филиалларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам қатор ижобий кўрсаткичларга эришилди. Хусусан, жорий йилнинг 1 сентябрь холатига кўра, банк кредит портфели 685,1 млрд. сўмни ташкил этди. Республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Самарканд вилоятининг Булунғур тумани, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ва Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманларида 35,1 млрд. сўм микдорида банк кредитлари ажратилиб, натижада 4 мингга яқин фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди.
Шу билан бирга, 2017 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, банк томонидан ёш оилаларга 4,7 млрд. сўмлик ипотека кредитлари, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун 9,7 млрд. сўм, сервис соҳасига 100,3 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга 6,6 млрд. сўм, ишбилармон аёллар раҳбарлик килаётган корхоналарга 43,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Мазкур сармоялар эвазига кўплаб иш ўринлари яратилиб, ёшлар, айниқса, касб-ҳунар коллежпари битирувчиларини иш билан таъминлашга эришилди.
Яна шуни қўшимча қилиш керакки, банкимиз инновацион ғоя ва лойиҳалар учун ҳамиша очиқ банк. Шу боис ҳам мижозлар бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида янги банк технологиялари асосидаги масофадан бошқариш тизимлари жорий қилинди. Жумладан, юридик шахслар учун «Turon-Mobile-Banking», «Internet – banking» ва «SMS-Banking» тизимлари жорий қилинди. Агарда рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, хозирги кунда «Turon-Mobile-Banking» хизматидан 1 082 нафар, «Интернет-банкинг» хизматидан 3 534 нафар ва «SMS-банкинг» хизматидан эса 5 158 нафар мижоз фойдаланмокда. Шунингдек, банкимизда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш, кредитлашнинг янги «OverDraft» тизими жорий қилинган.
Сўзимиз сўнгида шуни қўшимча қилиш керакки, «Туронбанк» АТБ фаолиятдаги яна бир эътиборли жиҳат шуки, жорий йил июль ойида «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентлиги «Туронбанк»нинг рейтинг баҳосини «В-/B» «Барқарор» даражасида тасдиқлади.
Туронбанк-Барқарорлик белгиси!