22 Jun 2016
2007 йил 25 декабрда
қабул қилинган.
I. Умумий қоидаларЎзбекистон Республикаси банклари ўз касбий фаолиятини қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширадилар:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, иш ҳужжатлари айланиши, ахлоқий этик меъёрлари ва анъаналарига қатъий риоя этиш;
- жамият ва давлат олдидаги ўз фуқаролик ва касбий бурчини тушуниш, давлат органларининг амалдаги қонунчилик меъёрларига асосланган талабларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш;
- банк бизнеси соҳасига жалб этилган фуқаролик муомаласи субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилиш;
- банк бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида банклараро ҳамкорликни ва муносабатларни мустаҳкамлаш;
- юклатилган ўз мажбуриятларига риоя этиш ва юқори сифатли хизмат кўрсатишни кафолатлаш;
- амалга оширилаётган операцияларни оқилона равишда хатардан сақлашни, ҳалол рақобатни, банк фаолиятида ҳалол ёндишмаган иштирокчиларга қарши фаол курашишни таъминлаш;
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва банк соҳасида бошқа қонунчиликга хилоф иш олиб борилишига қарши фаол курашиш;
- ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва бир-бирига ёрдам кўрсатиш асосида касб билан боғлиқ халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш;
- банк хизмати кўрсатишда ишга виждонан ёндашиш устидан ички ва ўзаро назоратни, корпоратив бошқаришни такомиллаштириш;
Ўз иши натижаси ва сифатига жавобгарликнинг тўлиқлиги.
IV. Мижозлар билан муносабатларга оид асосий мажбуриятлар
Банклар ўз мижозлари олдида қуйидагиларда мажбурлар:
- мижозлар билан ўзаро муносабатларни ўзаро ишонч асосида шартномалар тузган ҳолда ўрнатиш. Бунда банк ходимлари мижозлар билан хушмуомала ва эътиборли бўлишлари лозим;
- умумқабул қилинган ягона терминологиядан фойдаланиш ва муносабатларни ҳалоллик ва ишбилармон ҳамкорлик асосида ўрнатиш;
- тақдим этилаётган банк хизмати ва маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва техник талабларга мувофиқ бўлишига кафолат бериш;
- тақдим этиладиган банк хизмати ва маҳсулотлари тўғрисида ахборот бериш, мижозларда қийинчилик туғдираётган масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
- мижозлар мурожаатларини ўз вақтида ва атрофлича кўриб чиқиш;
- мазкур Кодексга зид бўлган ҳаракатларни банк ходимлари томонидан амалга оширилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини қабул қилиш.
V. Банкнинг ходимлар олдидаги асосий мажбуриятлари
Банклар ўз ходимлари олдида қуйидагилар-га мажбурлар:
- ишга қабул қилиш, иш ҳақини тўлаш ва хизматда юқори лавозимга кўтарилишда турли таҳқирлашларга йўл қўймаслик;
- ходимнинг касбий ўсиши, унинг соғлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонлигига имкон берадиган меҳнат шароитларини рациоанл тарзда ташкил этиш ва яратиш чора-тадбирларини қабул қилиш;
- доимий равишда ўз ходимларига зарур бўлган юридик ва маъмурий кўмак бериш;
- банк иши муваффақиятли ҳолатда бўлишига ходимнинг шахсий манфаатдорлигини кўтариш, ижодий потенциал ва ташаббускорлигини рағбатлантириш;
- ходимларни тасдиқланган андозалар бўйича кўзда тутилган тегишли кийим шакли билан таъминлаш;
ходимни ижтимоий фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш.
VI. Корпоратив ҳатти ҳаракат
Банк тизими ходимлари:
- корпоратив маданиятни олиб борувчиси ҳисобланади;
- ўз меҳнати ва коллективини қадрлайди, умумий иш олиб борилишида ўз бурчи ва маъсулиятини ҳис этади;
- корпоратив ҳатти-ҳаракат қоидалари ва ўзаро қабул қилинган қарорларни ҳурмат қилади, коллектив ишида иштирок этади, бамаслаҳатлик, ишбилармон ва самарали ҳамкорлик сари ҳаракат қилади;
- ҳамкасблари билан ҳайриҳоҳлик ишбилармон муносабатларни қўллаб-қувватлайди;
- банк обрўсини туширадиган ва банк ходимининг ишбилармон тусини йўқотишга келтирадиган ҳаракатларга йўл қўймайди;
- банк тизимининг энг яхши анъаналарини сақлайди, банк ходимларининг янги авлодини, уларга касбий ва ахлоқий тажрибаларини қолдириб, қўллаб-қувватлайди.
VII. Хизмат этикаси
Банк тизими ходимлари:
- мамлакат ривожланишида банк тизимининг аҳамияти ва ўрнини, банк тизими фаолиятини ташкил этиш ва унинг ривожланиш концепцияси асосларини чуқур тушунади;
- давлат ва корпоратив манфаатларини ҳимоя этишда қатъий;
- қонунчилик ва банк фаолияти принципларига қатъий риоя этади;
- ўз қарорлари ва ҳаракатларида аҳлоқий талаб ва мезонларга риоя этган ва уларнинг оқибатини назарда тутган ҳолда, турли ҳолатларда юқори даражада ўзини бошқара олиш ва ўзини тута билиш қобилиятига эга;
- банк ва тижорат сирини сақлайдилар, банк ёки унинг мижозларига зарар келтириши мумкин бўлган ахборотни тарқатишга тўсқинлик кўрсатади;
- ўз хизмат лавозимидан шахсий манфаати ёки бирон-бир шахснинг ноқонуний манфаатини қондириш учун фойдаланмайди;
- ўз лавозимидан фойдаланиб, ноқонуний ва аҳлоқсиз ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўймайди ва ўзининг шахсий аҳлоқи билан виждонли, тўғри ва ҳар қандай фикрга оғдириб бўлмайдиган одоби билан намуна бўлади.
VIII. Ишбилармонлик этикети
Банк тизими ходимлари:
- ўзининг ишбилармонлик маданиятининг ташқи шаклларини назорат қилиб боради ва жиддий тус, ижобий кайфият, хушмуомалалик ва хуш оҳанг қоидаларига кўра иш тутади;
- ҳамкасб ва бирга ишловчи ходимлар билан хушмуомала муносабатларда бўлади, хизмат муносабатларида эса субординацияга риоя қилади;
- бошқа ташкилотлар вакиллари, ўзга фуқароларга нисбатан, ишбилармонлик туси ва хушмуомалалик оҳангига риоя этган ҳолда, ўз касбининг устаси эканлиги кўрсатиб, вазминлик билан ёндашади;
- расмий учрашувларда регламентга қатъий риоя этади;
- ўз ва ўзганинг вақтини қадрлайди. Ўз фикрини оғзаки ва ёзма равишда аниқ ва лўнда ифода этади.
- ташқи кўриниши, мазкур Кодекснинг иловасига мувофиқ тижорат банклар мутахассислари учун кийим ва ташқи кўриниш шаклларининг андозаларига мос келган ҳолда, ишбилармон ва озода кўринади.
IX. Хизматдан ташқаридаги этика
Банк тизими ходимлари:
- ўз одоб-аҳлоқи билан кундалик ҳаёт ва хизматдан ташқаридаги фаолиятида фуқароларнинг мазкур касбга ҳурмати ва банк тизимига ишончини шакллантиришга ҳамда унинг юқори даражадаги обрўсини қўллаб-қувватлашга имкон беради;
- ўзининг мулоқот доирасини шакллантиришда, банк ходими обрўсини тўкишга келтирадиган алоқалардан чекланиб, эҳтиёткорлик билан ёндашади;
- соғлом ҳаёт тарзда яшайди ва спиртли ичимлик, наркотик модда, психотроп ва токсик моддаларни истеъмол қилмайди.
Х. Банк масъулиятлари
Мазкур Кодекс қоидаларига риоя қилмагани учун Ўзбекистон банклар Ассоциацияси Умумий йиғилишига айбдор банкни унинг иштирокчилари ҳисобидан чиқариб ташлаш масаласи кўриб чиқиш тавсия этилиши мумкин. Мазкур Кодекс қоидаларига риоя қилмаганлик учун банкларни жавобгарликка тортиш ва уларга жавобгарлик юклатиш асосларини белгилаш Ўзбекистон банклар Ассоциациясига юклатилади.
ХI. Банк ходимлари масъулияти
Мазкур Кодекс қоидаларига риоя қилма-ганлик учун банк тизими ходимларига банк раҳбарияти ёки коллективи томонидан аҳлоқий таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиши мумкин.
Мазкур Кодекс қоидаларига риоя қилиш бўйича ходим масъулиятини назорат қилиш тизими ва чоралари ҳар бир банк томонидан мустақил белгиланади.

/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
936