Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш энди янада осон

Янгиланган сана:  ...
5 Feb 2018

Мамлакатимизда халқаро пул ўтказмаларини миллий валютада амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, хозирда “Туронбанк” АТБда ушбу хизмат туридан барча филиаллар орқали фойдаланиш имконияти яратилди. Ҳалқаро пул ўтказмасини амалга ошириш учун мижоз ўз хохишига кўра нақд кўринишда, пластик карточка орқали ёки ўз омонат хисоб рақамидан мавжуд халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали маблағни чет давлатларга жўнатиш ва қабул қилиш имконияти мавжуд.

Ушбу хизмат тури мутлақо бепул бўлиб, мижозлардан хеч қандай қўшимча хужжатлар талаб қилинмаслиги ва жўнатмаларни қабул қилишда конверсия амалиётлари бўлимларга мурожаат қилмасдан нақд сўм кўринишида маблағни олиш имконияти билан ажралиб туради.

Қўшимча маълумот ўрнида “Туронбанк” АТБ тизимида конверсион карталар учун интернет орқали онлайн тўловлар амалга ошириш имконияти яратилди. Ушбу хизматни ёқиш учун мижоз “Туронбанк” АТБ филалларига мурожаат қилиб, ўрнатилган шаклдаги аризани тўлдириши кифоя. Интернет орқали онлайн тўловларни амалга ошириш хизматини ёқтириш мутлақо бепул эканлигини эслатиб ўтамиз.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 484
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech