Мамлакатимиз Президентининг алоҳида фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари асосида республикамизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган “2016-2020 - йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури” тасдиқланиб, ушбу соҳани ривожлантиришда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Бу борада кўрилаётган чоралар натижасида хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакат ЯИМдаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Жумладан, 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЯИМ таркибида хизматлар улуши 57,6 фоизгача ошди.
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари бажарилишида “Туронбанк” АТБ филиаллари томонидан ажратилаётган кредитлар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу амалий ишлар натижасида, хизматлар кўрсатиш соҳасига 2016 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 57 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, белгиланган прогноз 114 фоизга бажарилди.
Банк филиаллари томонидан кредитлар ажратишда асосий эътибор йўл-транспорт инфратузилмасини, алоқа хизматлари кўрсатишни, транспорт хизматлари кўрсатиш, маиший хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш хизматларини ривожлантириш йўналишларига қаратилмоқда.