Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ИНВЕСТИЦИЯ

ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШГА ИНВЕСТИЦИЯ
4 Jul 2019

Ходимлар малакаси ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида бугунги кунда Туронбанк ходимлари учун  тренинг ўз ишини бошлади. 

Янги форматда ташкил этилган тренингда бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб берувчи бошқарувни ташкил этиш, ходимларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва касбий маҳоратларини оширишга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, банк мижозларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ижро интизомига амал қилиш, касб одоб-ахлоқи кодекси талабларидан чиқмаган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатиш. Асосан, team building, можаро, стресс менежмент, самарали хизмат кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Корпоратив тренинглар ўтказишда банк ходимларининг иш сифати ва малакасини оширишга имконият берадиган махсус дастур мавжуд. 

Камолхон НАЖМУДИНОВ – CFS бош раҳбари: 
- Бизнинг мураббийларимиз 20 йиллик тажрибага эга. Тренингларни 15 йилдан бери ўтказиб келамиз. Бу ерда корпоратив ва чакана мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган банк ходимлари фаолият олиб бормоқда. Тренингларимиз банкни ўзида хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилади деган умиддаман. Тренинглар интерактив усуллар ёрдамида, яъни бу шунча-ки маъруза ёки семинар эмас, балки иштирокчилар банкда орттирган тажрибаси билан ўртоқлашади. 
IMG_0537.JPG
Тренинг давомида100 нафардан зиёд қатнашчилар можароларни бошқариш ва стресс-менеджмент усуллари ҳамда буни хар кунги иш жараёнида қўллаш хақида билимларга эга бўладилар. Шунингдек, семинар мустақил равишда, кичик гуруҳларга бўлинган холда ўтказилади.
 "Импульс" номли банк ходимларининг юксалишига қаратилган тренинглар Туронбанкнинг  барча филиаллари ходимлари учун ташкил этилган.
 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 83
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech