Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ходимларнинг юксак малакаси, уйғунлиги ва ҳамжихатлиги - бу Туронбанк муваффақияти

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
23 Feb 2018

Биз мамлакатимизда энг яхши молия ташкилотларидан бирини бунёд этмоқдамиз, унинг муваффақияти ходимларнинг юксак малакаси, уйғунлиги ва ҳамжихатлигига асосланган.

«Туронбанк» АТБнинг ходимларни билан ишлаш бўйича стратегияси тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига мос тарзда амалга оширилади. Банк барча ходимларга тенг ҳуқуқ ва имкониятларни тақдим этади, ўз касбий малакасини тўла намоён этиши учун қулай меҳнат шароитларини яратиб беради, юксак ижтимоий муҳофаза андозаларини кафолатлайди, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

2018 йилда Туронбанк бизнес тузилмасининг уйғунлигини ифодалабгина қолмай, балки банкимизга бозордаги рақобатбардошлилигини, устуворлигини сақлаб қолиш учун хизмат қилаётган ходимларнинг энг муҳим ваколатларини ҳам ифода этади. Шу сабабли 2018 йилда йирик миқдордаги маблағлар ўқитиш технологиялари ҳамда замонавий ўқув услубларини ривожлантиришга инвестиция қилиниши режалаштирилган.

Туронбанк, Ўзбекистони Республикаси “Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури тўғрисидаги” Қонуни доирасида кадрларни тайёрлаш ғояларига таянган ҳолда ходимларни камол топтириш бўйича ўз сиёсатини амалга оширмоқда, доимий равишда банк тизимидаги ходимларни танлаш ва уларни тарбиялаш механизмини ишлаб чиқиш ишларини олиб бормоқда. 2018 йил давомида банкда ишчан ходимларни сақлаб қолиш, уларнинг юксак билим ва малакаларга эришиш, ходимлар одобини ва ишончлилигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Банкда ходимларникасбий малакасини ошириш юзасидан мунтазам иш олиб борилмоқда. Йил бошидан бугунги кунга қадар банк ходимларини банк фаолиятининг турли соҳалари бўйича ўқитиш ишлари йўлга қўйилиб, натижада 20 нафар ходим банк томонидан малака ошириш учун турли хил ўқув марказлари ва семинарларга юборилди. Бугунги кунда банкнинг 3 нафар ходимиБанк-молия академиясида таълим олибкелмоқда. Шунингдек банкнинг 1 нафар ходими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси тингловчиси ҳамда 1 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қарашли Корпоратив бошқарув илмий таълим марказида тақсил олмоқда.

Туронбанк тизимидаги маънавий-маърифий савиясини, малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган семинар-жадвалига асосан 2018 йил давомида банкнинг барча департамент ва мустақил бошқармалари ходимлари иштирокида ўқув семинарлари ташкил қилиниши режалаштирилган. Ушбу семинарлар республикамизнинг деярли барча вилоятларида ўтказилиши кутилмоқда.

«Туронбанк» АТБ ходимларнинг малакасига ва шахсий қобилиятига юксак талаб қўяди, зеро фақат юқори малакага эга бўлган ходимларгина банкни юксак даражага кўтариши мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 479
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech