“Туронбанк” АТБ Комплаенс назорат департаменти ходимлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Банкларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик талаблари, халқаро стандартлар, санкциявий комплаенс ҳамда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини такомиллаштириш мавзусига қаратилган тренингда Туронбанкнинг жойлардаги Банк хизматлари марказлари ходимлари ҳам иштирок этди.
4 кун давом этган семинарда Марказий банк, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан таклиф этилган экспертлар томонидан мавзуга доир бир-биридан қизиқарли ҳамда долзарб маълумотлар билан бойитилган маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Жумладан, “Банк тизимида учраётган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва уларни олдини олишга доир чоралар”, “Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш”, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни баҳолаш”, “Халқаро талаблар асосида тижорат банкларида ички назоратни ташкил қилиш” сингари мавзуларда муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди. Семинарнинг сўнгги кунида эса психологик мавзуга эътибор қаратилиб, амалий машғулотлар ўтказилди. Бу жараёнда ходимлар самарали фаолият олиб бориш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.
Семинар якунида эса иштирокчиларга махсус сертификатлар тақдим этилди.
16 Nov 2023
/
Манба:
Матбуот хизмати
/
Кўришлар:
95