Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўз бизнесингизни бошланг!

Янгиланган сана:  23 Апрел 2021, 16:27
23 Apr 2021

Безымянный.png

Лимончиликни Туронбанк билан ривожлантиринг!

Билсангиз, Давлатимиз раҳбарининг қарори билан банкимиз зиммасига лимончилик соҳасини ривожлантириш, бўш ерларда замонавий иссиқхоналар барпо этиш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш вазифаси юклатилган.

Ҳозирга қадар мазкур соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди:

204 гектар иссиқхоналарини қуриш учун 46,3 млн. доллар ажратилди ва 100 та лойиҳа тўлиқ инвентаризациядан ўтказилди;

Банкимизга бириктирилган туманлардаги ер майдонларида 550,5 гектар иссиқхоналар ташкил этилмоқда. 

Жарқўрғон туманида 20,5 гектар;

Қумқўрғон туманида 70 гектар;

Миришкор туманида 30 гектар;

Нишон туманида 20 гектар; 

Каттақўрғон туманида 50 гектар; 

Булунғур туманида 10 гектар; 

Қоровулбозор туманида 41 гектар;

Навбаҳор туманида 20 гектар;

Мирзаобод туманида 14 гектар;

Поп туманида 50 гектар;

Балиқчи туманида 60 гектар;

Избоскан туманида 10 гектар; 

Тошлоқ туманида 50 гектар;

Қўшкўпир туманида 17 гектар;

Чиноз туманида 34,5 гектар;

Бўка туманида 16 гектар;

Янгийўл туманида 37,5 гектар. 

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 85,2 гектар ер майдонидаги 3380 та хонадонда жами 59,6 млрд. сўмлик кредит эвазига иссиқхоналар ташкил этилмоқда. Олиб борилаётган ишлар натижасида жами 852,5 гектар ер майдонда иссиқхоналар барпо бўлиши ва 5 мингга яқин доимий ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Уйингизда бўш ерингиз бўлса, бекор ўтирмай лимончилик билан шуғулланинг. Бу сердаромад йўналиш ортидан мўмайгина даромад эгасига айланасиз. Бу борадаги билимингизни онлайн дарсларимиз орқали оширинг. 

TuronBank Media...

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 249
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech