Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Лимончиликни Туронбанк билан ривожлантиринг!

Лимончиликни Туронбанк билан ривожлантиринг!
9 Jul 2019

Серқуёш ватанимиз тупроқлари унумдор ва бу заминда ҳар қандай ўсимлик гуркираб ҳосил беради. Ўзбек селекционер олим ва аграномлари сай ҳаракатлари билан тропик ўсимлик ҳисобланган лимоннинг серҳосил юқори сифатли, экспорт боб “Тошкент” ва саноат боб “Юбилейный” навлари яратилган. Ҳозирги кунда лимон етиштирувчилар ушбу навлардан минглаб тонналаб олинган ҳосилни республикамиз аҳолисига ҳамда хорижий мамлакатларга экспорт қилиб даромадларини кўпайтиришмоқда.

Сиз ҳам “Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмасининг хизматларидан ҳамда Туронбанкнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда лимон етиштириб юқори даромад олишингиз мумкин.

Ихчам иссиқхоналар қуриш, лимон кўчатларини сотиб олиш ҳамда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури бўйича 5 йил муддатга 2 йилгача имтиёзли давр билан оилавий тадбиркорларга ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ажратилмоқда.

Келинг ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз.

1 сотихли иссиқхонада лимон етиштириш учун сизга 16 дона лимон кўчати керак бўлади. Унинг баҳоси 400 000 сўм, иссиқхона жиҳозлари учун 6 500 000 сўм, минерал ўғит ва агротехник хизматлар учун 200 000 сўм сарфлайсиз. Жами 7 100 000 сўм. Ҳар бир 3 ёшли лимон кўчати ўртача 10 килограмм ҳосил беришини ҳамда йилдан йилга ҳосил ошиб боришини ҳисобга олсак экилган йилдан бошлаб ҳар бир кўчатдан 130 000 сўмдан даромад олиш мумкин. Шунда 1-йил 2 000 000 сўм, 3-йил 4 000 000 сўм, 5-йил эса 6 400 000 сўм даромад олинади. Агарда лимон дарахти 30 йил ҳосил беришини ҳисобга олсак харажатларни 3 йилда қоплайсиз, қолган 27 йил эса фақат фойда кўрасиз. Агар сиз бир йилда дарахтга шакл бериш орқали ҳар бир тупдан 40 донадан қаламча кесиб олсангиз ва қатор ораларига қадаб қўйсангиз 800 дона кўчат етиштириб олиш имконига эга бўласиз. Ҳар бир кўчатни энг камида 5 000 сўмдан сотиш орқали эса 4 000 000 сўм даромад олишингиз мумкин. Яна  сизда лимон қаторлари орасидан 3 йил давомида сабзавот экинларини етиштириб қўшимча даромад олиш имкони ҳам бўлади.

Бундан ташқари йирик лойиҳа ташаббускорлари Туронбанк томонидан 7 йилгача бўлган муддатга 3 йил имтиёзли давр билан таклиф қилинаётган хорижий кредит линиялари орқали, лимон кўчатларининг оналик боғларини ташкил этиши, замонавий лимон сақлаш омборхонасини ташкил қилиши ва қадоқлаш линияларини ўрнатиши ҳамда лимон ҳосилини қайта ишлашга мўлжалланган замонавий корхона ташкил қилишлари мумкин.

Ушбу йирик лойиҳалар мамлакатимизда лимончилик йўналишининг ривожланишига катта ҳисса қўшади.

“Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси серҳосил, юқори сифатли, унумли лимон кўчатларини арзон нархларда таклиф қилади ҳамда лимонзорларнинг агротехникаси борасида малакали мутахассисларимиз доим кўмакка шай. Шунингдек, биз билан бирга лимонни бозор нархидан 30 фоиз қиммат сотишингиз ва экспортни осон амалга оширишингиз мумкин.

“Республика лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси ва Туронбанк билан инновацион технологиялар асосида лимончиликни ташкил этинг ва ўзбек лимонининг мазасини бутун дунёга олиб чиқинг!

Мурожаатлар учун телефон рақамларимиз: 95 144-60-00, 71 202-01-01

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 289
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech