Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маҳаллий хомашёдан экспортбоп маҳсулот

Янгиланган сана:  31 Октябр 2019, 09:45
28 Oct 2019

Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириб, бюджетга молиявий тушумларни ошириш кўпинча мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар экспорти билан боғлиқ бўлади. Бунда эса лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва самарадорлигини янада ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий плантацияларини барпо қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.

1.png

Бунинг натижаси ўлароқ, ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилади, аҳолининг даромадлари кўпайиб, яшашга, янгилик яратишга бўлган иштиёқи ошади. Мана шундай эзгу мақсадларни фаолиятининг асосий мезонига айлантирган “Туронбанк” АТБ бу борада самарали меҳнат қилаётган ишбилармонларни ўзининг молиявий хизматлари билан қўллаб – қувватлаб келмоқда.

4.png

Бунга мисол қилиб, Тошкент вилоятида жойлашган “Райские фрукты” МЧЖни келтиришимиз мумкин. Молия муассасасининг “Зангиота” филиали томонидан амалга оширилган 1,4 млн долларлик инвестиция лойиҳа эвазига корхона писта, ерёнғоқ, бодом каби бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тозалаш, қовуриш, қуритиш ва қадоқлаш ишларини бажаришга мўлжалланган  замонавий технологияларни Хитой, Туркия, Россия давлатларидан олиб келди. “Мева–сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш ва уни қўшимча молиялаштириш лойиҳаси” доирасида фаолият йўлга куйилиши билан шу турдаги товарлар импортига бўлган талаб бир мунча қисқариб, маҳсулот тайёрлаш қуввати икки миллион тоннага етди. 40 га яқин янги иш ўрни яратилди. Бунинг натижасида маҳаллийлаштирилган сифатли ва мазали маҳсулотлар айни пайт кўркам қадоқда бозорларимиздаги пештахталарни безатиб турибди.

6.png

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорларни қўллаб – қувватлаш борасида қабул қилган кўплаб қарор ва фармонларидан руҳланган ҳолда ва “Туронбанк” АТБнинг имтиёзлари эвазига биз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш цехини ишга туширдик. Жараённи бутунлай замонавий технологиялар билан таъминладик. Айни пайт Россия ва Хитойга экспортни амалга оширмоқдамиз деди “Райские фрукты” МЧЖ раҳбари Аброр Хушназаров.

3.png

Президентимиз таъбири билан айтганда, маҳаллийлаштириш дастурлари миллий экспортнинг рақобатдошлигини таъминлашга доир чоралар билан уйғун равишда амалга оширилиши керак.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 972
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech