Туронбанкнинг махсус эксперт гуруҳи Фарғонада!
Хабарингиз бор, менежментнинг доимий ривожланишини таъминлаш мақсадида барча марказларда сайёр семинар - тренинглар ўтказилмоқда.
"Фарғона банк хизматлари маркази" мезбонлик қилган бу сафарги учрашув ҳам қизғин муҳокамалар ва ўзаро савол - жавобларга бой бўлди.
Ходимлар “Янги автоматлашган банк тизимда ишлаш”, “Ритейл бозорида фаол инструментларни қўллаш”, “Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари” каби 10 га яқин йўналишлар бўйича тўлиқ ўқитилди.
Шунингдек, семинар - тренинг иштирокчилари учун тажрибали психологлар томонидан "Вақтни бошқариш", "Асабий ҳолатлардан чиқиш", "Ишларни режалаштириш" каби кўплаб мавзуларда махсус машғулотлар ҳам ўтказилди.