Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Малака ошириш баробарида ҳудуднинг ички туризми ривожига ҳам ҳисса қўшилди

Янгиланган сана:  22 Октябр 2019, 14:00
21 Oct 2019

Кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ишбилармонларнинг фойдали бизнес лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишда банкларнинг ўрни аҳамиятли бўлмоқда. Айниқса, ажратилаётган молиявий кўмакларнинг салмоғи йилдан – йилга ошаётгани, йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолият бошлашида муносиб туртки бўляпти. Бу жараёнда эса кредит ҳужжатларининг тўғри ва қонуний расмийлаштирилиши, уларнинг барча норматив ва банк ички меъёрларига мувофиқлиги муҳим ҳисобланади. Акс ҳолда муаммоли кредитларнинг сони кўпайиб, молия муассасаси ва мижоз ўртасидаги муносабатларда салбий ҳолатлар юзага келиши турган гап.

IMG_0865.JPG

Шу каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда “Туронбанк” АТБ доимий тарзда ўз ходимларининг ҳуқуқий онги, маънавий-маърифий савиясини юксалтириш ва қайта тайёрлаш мақсадида турли мавзуларга қаратилган ўқув семинарларини ташкил этиб келмоқда. Шундай тадбирлардан яна бири Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди.

IMG_0903.JPG

Унда асосий эътибор банк тизимида меҳнат қилаётган ҳуқуқшуносларнинг малакасини ошириш хусусан, иш жараёнида ҳуқуқ тартибот органлари билан вужудга келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, ҳисоботларни тўғри юритиш, иқтисодий можароларда қандай ҳаракат қилиш каби масалаларга қаратилди.

IMG_0869.JPG

18 - 19 октябрь кунларига мўлжалланган ўқув – семинарида “Туронбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди раиси, молия муассасаси “Юридик хизмат департаменти”нинг барча ходимлари ва ҳудудлардаги филиалларнинг юристлари иштирок этишди.

IMG_0961.JPG     
Маърузачилар Ўзбекистон Республикасида иқтисодий суд ишларининг биринчи ва юқори инстанция судларида юритилиши, кредит ҳужжатларининг расмийлаштирилишида йўл қўйилаётган хато – камчиликлар ва уларни бартараф этиш чора – тадбирлари, муаммоли кредитларнинг судга қадар ва суд тартибида ундирилишининг асосий хусусиятлари, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмун – моҳияти каби қатор мавзуларда ўз тақдимотларини намойиш этиб, йиғилганларга батафсил тушунтириш беришди.

IMG_0930.JPG

Шунингдек, соҳа мутахассислари “Туронбанк” АТБ марказий амалиёт бошқармаси ва филиаллар юристлари томонидан суд жараёнидаги кредитларни ундириш ва муаммолиларни бартараф этиш юзасидан жорий йилининг III чораги якунлари бўйича эришилган натижаларни ҳам тақдим этишди.

IMG_0969.JPG

Бундан ташқари, филиаллар ходимлари учун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг ҳуқуқий асослари ва ҳаётга татбиқ этиш механизмлари тўғрисида маълумот берилди.

IMG_1035.JPG

Айнан семинарда ушбу мавзуга тўхталиш банк ходимлари учун ҳам фойдали бўлди. Чунки коррупция иқтисоднинг локомотиви ҳисобланган банклар фаолиятига салбий таъсир этмасдан қолмайди. Шу боис банкларда коррупцияга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш юристлар учун муҳим вазифадир. Шунингдек, коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган жазолар бўйича ҳам иштирокчиларга етарлича маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Айниқса, банк юристларининг суд тизимига боғлиқ бўлган кўплаб саволлари ўз ечимини топди. Қолаверса, улар фаолиятида суд тизими ва банк ўртасидаги муаммоли масалалар юзасидан ҳам ўз таклифларини билдиришди. 

Шунингдек, семинарнинг иккинчи кунида бутун Республикадан ташриф буюрган “Туронбанк”нинг ҳуқуқшунослари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган диққатга сазовор ва тарихий қадамжоларни кўздан кечиришди. Хусусан, дастлабки объект “Оқсарой” меъморий ёдгорлиги бўлди. 

IMG_0997.JPGШунингдек, иштирокчилар Яккабоғ туманидаги “Хўжа Илғор” қабристонидаги Хўжа Муҳаммад ибн ал-Қосим мақбарасини ҳам зиёрат қилишди. 

IMG_1063.JPGҚолаверса, воҳа аҳли учун энг муқаддас ҳудудлардан бири бўлган Ҳазрати Султон Саид Ахмад Башир зиёратгоҳи ҳам кўздан кечирилди ва у ердаги шифобаҳш булоқ сувидан ҳам истеъмол қилиб кўришди. 

IMG_1080.JPGБир сўз билан айтганда, бу сафарги семинар – тренинг ҳар жиҳатдан самарали бўлди. Банк ходимлари ҳам ўз малакаларини оширишди ҳам ҳудуднинг ички туризми ривожига ўз хиссасини қўшашди.


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 828
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech