Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
13 Jul 2016

Бугунги кунда юртимизда тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларини ошириш борасида дастурий ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур амалий ишлар натижасида, тижорат банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги «Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2410-сонли Қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линияси жалб қилинди.

Хусусан, «Туронбанк» АТБ томонидан инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси кредит маблағлари ҳисобидан “BUSINESS TIME GROUP” МЧЖга 600,0 тонна сиғимига эга музлаткич ускуналари сотиб олиш учун кредит маблағлари ажратилди.

Лойиҳа жорий йилда ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, йилига 600,0 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш орқали 1,0 млрд. сўмлик даромад олинади ва 10 та янги замонавий иш ўринлари ташкил этилади.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 920
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech