Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хотин-қизлар тадбиркорлиги молиявий қўллаб-қувватланмоқда

2 May 2016

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунинг тасдиқини қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг ижросида кўриш мумкин.

Бу борада тижорат банклари томонидан аёлларнинг ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалари кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватланаётганлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Хусусан «Туронбанк» АТБ томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга оид лойиҳаларни молиялаштириш учун 2015 йил давомида жами 29,6 млрд. сўм ёки 2014 йилга нисбатан қарйиб 1,6 баробарга кўп кредитлар ажратилган.

2016 йилда ҳам хотин-қизлар тадбиркорлигига молиявий кўмак бериш «Туронбанк» АТБнинг устувор вазифаларидан этиб белгиланган бўлиб, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг I чорагида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 9,8 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 баробарга кўп кредитлар ажратилди.

Шунингдек, банкнинг кредитлаш амалиётларида аёлларнинг тадбиркорлигига берилаётган эътиборни банк томонидан ўтказилаётган турли танловларда тадбиркор аёлларнинг лойиҳалари танлаб олиниб, имтиёзли шартлар асосида молиялаштирилаётганлигида ҳам кўриш мумкин.   

Бунга мисол тариқасида жорий йилнинг апрел ойида ўтказилган “BankExpo-2016” банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси доирасида банк томонидан турли йўналишлар бўйича ўтказилган танловда ғолиб деб топилган 12 та лойиҳадан 4 таси тадбиркор аёлларнинг лойиҳалари эканлигини келтиришимиз мумкин.

«Туронбанк» АТБ юртимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган лойиҳаларини мунтазам равишда қўллаб-қувватлайди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 44
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech