Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маркетолог лавозимига танлов эълон қиламиз!

Янгиланган сана:  23 Январ 2023, 18:26
23 Jan 2023

Туронбанк Маркетолог лавозимига танлов эълон қилади!
(Бош офисга)

Aгар сиз тажрибали маркетолог ва компания имиджини ривожлантиришда профессионал ютуқларга эга бўлсангиз ҳамда бозор тенденцияларини аниқлашни билсангиз, биз сизни жамоамизга таклиф қилишга тайёрмиз!

Маркетологнинг вазифалари:

  • Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • Маркетинг таҳлилини амалга ошириш ва бозор тамойилларини ўрганиш;
  • Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари аниқлаш;
  • Мақсадли бозорни танлаш;
  • Рақобатдош афзалликни ишлаб чиқиш;
  • Банк брендини ривожлантириш, шунингдек, янги бозорларга чиқиш стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
  • Таргет реклама тизимлари билан ишлаш (Digital-marketing инструментларидан фойдаланиш);
  • Сотувларни ва бренднинг таниқлилигини ошириш;
  • SMM, онлайн ва офлайн маркетингни амалга ошириш.

Талаблар:

  • Маркетинг соҳасидаги иш тажрибаси: 3–5 йил
  • Тўлиқ бандлик, тўлиқ иш куни
  • Маркетинг йўналишида олий маълумот;
  • Ўрганилаётган бозорнинг хос хусусиятларини билиш;
  • Таҳлилий иш билан шуғуллана олиш, статистик маълумотларни тўплаш ва ишлов бериш, ҳисоботлар тузиш;
  • Ўз фикрларини оғзаки ва ёзма тарзда саводли баён эта олиш;
  • Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш;
  • Стратегик фикрлаш ва ташкилотчилик қобилияти.

Шароит:

  • ЎзР Меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишга жойлаштириш;
  • иш режими 5/2;
  • шинам, замонавий офис;
  • профессионал ривожланиш имконияти;
  • аҳил жамоа;
  • иш ҳақи иш берувчи билан муҳокама қилинади.

Асосий кўникмалар:

  • Маркетинг режалаштириши;
  • Маркетинг тадқиқотлари;
  • SMM;
  • SWOT таҳлил;
  • Digital-marketing: Google, Yandex реклама, контекст реклама;
  • Мотивацияланганлик. 

Манзил:

Тошкент, Абай кўчаси, 4А

Резюмени қуйидаги электрон почтага юборинг:

nishanov_y@turonbank.uz

marketing@turonbank.uz

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 649
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech