Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Матбуот анжумани: Карантин вақтида жорий қилинган хизматлар!

Янгиланган сана:  14 Июл 2020, 09:41
14 Jul 2020

Туронбанкнинг “One Touch” хизмати — ҳозирча Ўзбекистонда муқобили йўқ!

Бу ҳақида Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида алоҳида қайд этилди. Тўғридан-тўғри эфирга узатилган мазкур йиғилишда Туронбанк мижозларга тақдим этаётган масофавий хизматлар тақдимотини ўтказди. Қайд этиш керакки, куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш масаласида йиғилиш ўтказган эди. Унда аввало, трансформация жараёни, хорижий экспертларни жалб қилиш, мижозга қаратилган иш услубини ўзгартириш тўғрисида айтилди.

IMG_6102.JPG

Туронбанк ҳам пандемия даврида бу каби талабларга ўз вақтида жавоб бериш, мижозларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар олиб бормоқда. Мисол учун “Mastercard” халқаро пластик карталари учун янги “3d secure” хизмати. Мазкур технология, онлайн харидлар учун тўловларни амалга оширишда энг хавфсиз ҳимоя тизими бўлиб, айрим интернет дўконлар, меҳмонхоналарни бронлаш, масофадан туриб авиачипталарга тўловларни бажаришда қўл келади.

IMG_6063.JPG

–Биз масофавий хизматларни хорижий ҳамкорлар билан йўлга қўйишда биринчилардан бўлишга ҳаракат қилдик, – дейди «Туронбанк» АТБ Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Ваҳобов.–Улардан бири “Unistream” халқаро пул ўтказмалари тизими билан бажарилган лойиҳа бўлиб, бунда мазкур тизимдан келган маблағларни “UzCard” миллий валютадаги карталарга тўғридан-тўғри онлайн ўтказиш. “Contact” тизими билан хорижий валютада карталарга пул ўтказиш йўлга қўйилди. Шу тариқа уйдан чиқмаган ҳолда ўз маблағларингизни бошқара олишингиз мумкин.

IMG_6088.JPG

Мижозларга таклиф этилаётган масофавий хизматларни бошқа банкдаги шу каби хизматлардан афзаллиги нимада?, улар аҳолини қанчалик жалб қилмоқда? Бундай саволга ҳам йиғилишда изоҳ берилди. –Албатта банклар ўртасида рақобат доим мавжуд ва ҳар бири ўзига хос хизмат тури билан ажралиб туришни ҳоҳлайди, – дейди Э.Ваҳобов.– Энг асосийси, янги хизмат турини биринчилардан бўлиб мижозларга таклиф қилиш. Янги хизматларни амалиётга жорий қилишда ким биринчи бўлса, мижозлар сони ҳам шунга яраша кўп бўлади. Бизнинг алоҳида жиҳатимиз хизматларимизни сифатли ва тўхтовсиз ишлаши, фойдаланувчи учун осон ва қулайлиги. Аслида биз бу каби лойиҳаларни пандемия шароитида эмас, олдиндан амалга ошираётган эдик. Карантин тезлаштиришга туртки бўлди.

IMG_6066.JPG

Дарҳақиқат, «Уйда қолинг», «Кўчага чиқманг» мазмунидаги чақириқлар янграётган шу кунларда мазкур банк жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган жозибадор хизматларни таклиф этмоқда. У хоҳ халқаро пул ўтказмалари тизимида бўлсин хоҳ пластик карточкаларни онлайн расмийлаштириш бўлсин ҳаммасида жавоб бор. Мисол учун, пластик картангизнинг амал қилиш муддати тугаб қолса ёки яна бир пластик карта олмоқчи бўлсангиз шунчаки www.turonbank.uz расмий сайтига киринг ва ариза топширинг! Туронбанкнинг “UzCard”, “Humo” ва “Mastercard” пластик карточкалари уч иш кунида уйингизга элтиб берилади. Шунингдек, “My Turon” иловаси орқали “Humo” пластик карталарига СМС - хабарнома хизматини ёқишингиз ҳам мумкин. Авваллари, бунинг учун банкка келиб, ариза тўлдириш керак бўларди.

IMG_6091.JPG

Онлайн хизматлар орасида омонат қўйиш истагидаги аҳоли учун ҳам яхши янгилик бор. Яъни маблағингизни смартфонингиз орқали бир зумда фойдали омонатга жойлаштириш мумкин. «Шоҳона онлайн» номли бу омонатнинг йиллик фоизи 21 ва муддати - 18 ой. У “My Turon” мобил иловасида банк пластик картаси орқали миллий валютада очилади. Яна бир гап. Банк энди ишбилармонлар учун “Humo” терминалларини смартфонларга алмаштиришни таклиф қилмоқда. Қандай дейсизми? Тасаввур қилинг-а, “One Touch” тизими орқали энди тўловларни қабул қилиш учун қурилма, унинг қувватлагичини кўтариб юришга ҳожат қолмайди, шунчаки уяли телефонингизга (NFC тизими мавжуд андроид телефонлар) картани теккизиб, маблағларни қабул қилиб оласиз. Бу такси, етказиб бериш хизматлари, кичик савдо нуқталарида ишлайдиган тадбиркорларимизга анча қўл келади.

–Бунда барча хавфсизлик жиҳтлари эътиборга олинган,-дейди Э.Ваҳобов.- Шундай бўлсада масофавий хизматлардан ҳамма бирдек фойдаланаётгани йўқ. Сабаби эса ҳали – ҳануз онлайн амалиётларга ишонмайдиган, унга қўрқув билан қарайдиган мижозлар ҳам бор. Бироқ, ўзгараётган давр ва бугунги кун қоғоз ва муҳрларга боғланишни эмас, янгиликларни қабул қилишни биздан талаб этмоқда. Энг муҳими эса, пандемия шароитида ўзингизни ва яқинларингизни хавфга қўйиб, кўчада ёки банкда юргандан уйда ўтириб бемалол банк хизматларидан фойдаланишга нима етсин. Танлаш имкони сизда!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 685
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech